1. Гепард соатига 110 км тезликда югура олади.
2. Гепард болаларининг аксарияти бир ёшгача етмай ҳалок бўлади. Бунга қариндошлар орасидаги жинсий муносабатлар асосий сабабдир. Бунинг натижасида гепард болаларининг кўпчилиги турли мутациялар билан туғилади.
3. 10-12- асрларда шарқдаги ҳукмдорлар гепарддан ов мақсадларида фойдаланган.
4. Тутқундаги гепардлар ҳеч қачон ўзидан кўпаймайди.
5. 2012 йили Сара лақабли гепард 100 метр масофани атиги 5, 95 сонияда босиб ўтиб жаҳон рекордини ўрнатган.
6. Ўтмишда Ҳиндистон ҳукмдори Акбар саройида 1000 та гепард асраган. Улар асосан кийик овида фаол иштирок этган.
7. Шер ва йўлбарсдан фарқли ўлароқ гепард ўлжасини кутиб ўтирмайди. Очиқчасига ҳужумга ўтади. Чунки гепарднинг кучи тезлигида.
8. Эронда гепард миллий жонивор сифатида ардоқланади.
9. Ҳаёти кўпроқ фаолликдан иборат бўлса-да, гепард сувни жуда кам ичади. Кунига бир ёки икки марта сув ичса кифоя қилади.
10. Гепард ўлжасини тутиб ўлдиргач, камида 30 дақиқа дам олиши керак. Худди шу вазиятдан бошқа жониворлар ўз мақсади йўлида фойдаланиб, гепардга тегишли ўлжани олиб қочади. Биладики, гепард чарчаган, уларни қувиб етишга кучи камлик қилади.
11. Шер йўлидан гепард чиқиб қолса, одатда уни ўлдиради. Агар ўлишни хоҳламаса, гепард қочиб улгуриши лозим. Чунки шер билан олишишга барибир қурби етмайди.
12. Гепард фақат янги гўшт ейди. Бошқа ҳайвонлардан қолган гўштни ҳеч қачон емайди.
13. Гепард овқатсиз 5-6 кун юриши мумкин. Аммо учинчи кундан ҳолсизланишни бошлайди.
14. Гепард югурганда ҳар 8 метрга бир марта сакрайди. Шунинг учун у катта тезликда чопса, худди учиб кетаётгандек туюлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|