Биродарлар, қорним оч, овқатга озгина хайр қилинглар! Ҳозиргина жиннихонадан чиқиб келяпман. Тишлаб олсам, хафа бўлиш йўқ. Ўзимга жавоб бермайман. Мана маълумотнома! Ким айтди гадойлар кўпайиб кетди деб? Э, биз илгариям бўлганмиз. Фақат у пайтларда ҳайдаб солишарди. Энди ҳаммаси қонуний. Мендан ҳатто интервью ҳам олишди яқинда.
— Сиз азалдан шунақа камбағалмисиз? — деб сўрашди.
— Йўқ, — дедим мен. — муҳандис бўлганимдан бери…
Лейтенант, собиқ ҳарбийга садақа қи-ил! Мени Берлин остонасида уриб йиқитишган. Ие, урушнинг нима алоқаси бор? Мени «Берлин» ресторани остонасида уриб йиқитишган.
Яхши қиз, кинога тушишни ёқтирасизми? Собиқ каскадёрга хайр қилинг! Киноларда суратга тушавериб соғлиғимдан айрилдим. Э, нима деяпсиз? «Қушдай енгил бўлинг» филмида Мягковнинг ўрнига ичганман. Бошқа бир фильмда Харатьяннинг ўрнига томдан сакраганман. Тўппа-тўғри Мордюковнинг устига тушганман. Вой-вой-вой!.. Бир кўрсангиз эди иккаламизни ўшанда…
Ҳой оғайни, сиз кавказликмисиз? Салям алейкум! Қайноқ нуқталардан қочиб қочоқ деган ном олган бечорага хайр қилинг! Ўзим арман, хотиним озарбайжон, болалар… Эсимда йўқ…
Вой, сайёҳмисизлар? Парле франсе? Спик инглиш? Тель Авиво? Бечора еврейга ёрдам қилинг! Мана, ўн йилдан бери ватанимга ўтказишмаяпти. Жуда кўп махфий сирларни билармишман. Балки еврейлигимга ишонмаётгандирсиз-а? Исбот қилайми еврейлигимни? Агар хайр қилмасанг, аниқ исбот қиламан!.. Эҳ, сиз ярамаслар! Пулни жа айёрлик билан топасизлар-у, бир бечора еврейга хайр қилишга келганда…
Синглим, тўхта, мен сени чақиряпман! Уйим ёниб кетди, паспортимни ўғирлаб кетишди, ўзим вокзалда яшаяпман. Мен ҳам бир пайтлар сенга ўхшаган аёл эдим. Фақат… Кейинчалик жинсимни ўзгартиришга тўғри келди… Людмила эдим, энди Гавриламан! Шунисигаям раҳмат!
Сиз ўқитувчимисиз? Мактабда ишлайсизми? Тирик бурчак борми? Сичқонча боқасизми синфхонангизда? Хўп, энди мендек бечораҳол эркакниям боқинг! Уч кундан бери ҳеч нарса емадим. Фақат ичдим…
Артистмисиз? Ҳа, кўряпман, артистсиз! Ҳамкасбингизга ёрдам қилинг! Санъатнинг орқасидан ўн йил ўтириб чиқдим. Отеллони ўйнаганман. Дездемонани то ўлмагунча бўғиб турганман. Ярамас, партия аъзоси экан… Эҳ, яхшиси, пул тарқатадиган кассир қизни бўғсам бўлмасмиди?!. У ҳарқалай партиясиз эди-ку!..
Биродарлар, хайр қилинг! Хотиним ўлди, болалар турмада, мен поезддан қолиб кетдим…
Уф-ф, ҳаётни қаранг! Биттагина «Мерседес»га пул тўплаш учун кун бўйи мана шунақа сарғайиб қўлингда шапка ушлаб туришинг керак. Шуям ҳаётми?
Шундан жиноятчилик келиб чиқади-да! Ана, яқинда бир аёл шиша йиғиб юрганди. У буёқда шиша йиғиб юраверди, уйини ўғри уриб кетди. Уйидан уч қоп пулга қўшиб ахлат тўкадиган идишиниям олиб кетишибди.
Биродарлар, хайр қилинг! Кўр, маймоқ, қайта қуриш пачоғини чиқарган бир шўрликка хайр қилинг!
Ишқилиб соғ бўлинглар! Чунки сиз соғ бўлсангиз, биз гадойлар ҳам соғ-саломат бўламиз! Хайр қили-инг!
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|