Бритни Спирс италянча услубдаги вилласини 6,8 миллион долларга қайта сотувга қўйди, деб ёзади Glamour журнали.
Қўшиқчининг уйи Беверли-Хиллзда, бегона кўзлардан йироқ бўлган хусусий ҳудудда жойлашган. Уйда олтита ётоқхона, олтита ҳаммом, қўшимча ванна, уй кинотеатри ва алоҳида хона мавжуд.
Вилла мақтагулик – ички интерьери тусланувчи кремдан қилинган, баланд шифтлар, мармар пардозли ва ажабтовур буюртма мебелларга эга. Ҳовлида денгиз суви билан тўлган ҳовуз, хушманзара боғ, шунингдек, жакузи, меҳмонлар учун уй ва дам олиш маскани мавжуд.
Маълум бўлишича, Бритни 2007 йилда раққос Кевин Федерлайн билан ажралгандан кейин бу уйда яшаган. Виллани дастлаб 2018 йилда 9 миллион долларга сотувга қўйган, аммо харидор топилмаган, шунинг учун қўшиқчи нархни пасайтирди.