Бугун, 15 июнь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити бошланади.
Саммитда иштирок этиш учун Россия, Хитой, Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон. Бангладеш, Шри-Ланка, Туркия ва Ўзбекистон Президентлари ҳамда Афғонистон Бош вазири Абдулла Абдулла Тожикистон пойтахтига ташриф буюрган.
Бундан ташқари, Душанбега Баҳрайн, Вьетнам, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Иорания, Ироқ, Қатар, Камбоджа, Жанубий Корея Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Фаластин, Таиланд, Беларусь, Индонезия, АҚШ, Филиппин, Малайзия, Украина, Япониядан юқори мартабали делегациялар ва БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲдан вакиллар келган.
Кеча саммит арафасида Тожикистон Президенти саммит иштирокчилари учун дўстлик оқшомини уюштирди. Имомали Раҳмоннинг Варзоб туманидаги резиденциясида зиёфат ташкил қилинди.
Меҳмон Президентлар Владимир Путин, Қосим-Жомарт Тоқаев, Шавкат Мирзиёев, Майтрипала Сирисена, Муҳаммад Абдул Ҳамид, Афғонистон Бош вазири Абдулла Абдулла, Камбоджа Бош вазири Хун Сен ва бошқаларга тожик миллий таомлари таклиф қилинган.Бундан ташқари, Имомали Раҳмон меҳмонларни миллий анъаналар билан таништирган, маданий ва тарихий одатлар ҳақида сўзлаб берган. Меҳмонларга Тожикистон табиий ресурслари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш қилинган.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|