TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
"Миллий тикланиш" партиясини судга беришлари мумкин.
Бунга сабаб қилиб эса сиз юқорида кўриб турган сурат кўрсатилмоқда. Унда партия газетасининг кейинги сонларидан бирида «ХДП аъзоси Мақсуд Ворисованинг Россия коммунистлари етакчиси Геннадий Зюгановга қандай «қариндош»лиги бор?» сарлавҳали мақола чоп этилиши билдирилган ва ўша сарлавҳага атаб коллаж ҳам яратилган. Бу эса ўз навбатида ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосарида норозилик туғдирган бўлиши мумкин ва Мақсуда Ворисова газетани судга бериши эҳтимоли катта, дейилади манба тарқатган хабарда.
Шунингдек, блогер Муҳрим ушбу ҳолатни театр деб номлади. "ЎзХДПдан сайланган сенаторни пионер қилиб кўрсатган «Миллий тикланиш» газетасининг бош муҳаррири ўтган 10 йил ЎзЛиДеПнинг газетасига бош муҳаррир бўлган экан. Тавба, принципсизликнинг бундан ортиқ чўққиси бўлмаса керак. Қизиқ, у бош муҳаррир нима сабабдан либерал-демократлардан миллий демократлар сафига ўтиб қолганини изоҳлаб бир нима ёзганмикин? Ҳар 25 йилда бир «Эътиқодимни нега ўзгартирдим?» деган иқрорномалар чиқиб турса ёмонми", - деб ёзади блогер.