Дунёга машҳур бўлган "Forbes” журнали 2010 йилдан 2019 йилга қадар муддат ичида энг кўп маблағга эга бўлган жаҳон спорти вакилларининг рейтингини тузиб чиқди.
Сўнгги ўн йилликнинг энг қиммат спортчиси эса «енгилмас» боксчи Флойд Мейвезер (50-0, 27 КО) деб топилди. Унинг ишлаб топган маоши 915 млн. долларга баҳоланган. Иккинчи ҳамда учинчи ўринда эса жаҳон футболи юлдузлар Криштиану Роналду (800 млн. доллар) ва Лионель Месси (750) қайд этилган.
Рўйхатни тузишда спортчиларнинг маошлари, бонус маблағлари, мукофот пуллари, шунингдек, имиж ҳуқуқларидан фойдаланиш даромадлари ҳисобга олинди.
ТОП-40 ичига ягона аёл спортчи сифатида Серена Уильямс (теннис, 215 млн. доллар) кирган.
Кучли ўнлик эса қуйидагича кўриниш олган:
1. Флойд Мэйвезер (бокс) – 950 млн.
2. Криштиану Роналду (футбол) – 800 млн.
3. Лионель Месси (футбол) – 750 млн.
4. Леброн Жеймс (баскетбол) – 680 млн.
5. Рожер Федерер (теннис) – 640 млн.
6. Тайгер Вудс (гольф) – 615 млн.
7. Фил Микельсон (гольф) – 480 млн.
8. Мэнни Пакьяо (бокс) – 435 млн.
9. Кевин Дюрэнт (баскетбол) – 425 млн.
10. Льюис Хэмилтон (Формула-1) – 400 млн.