Жиноятчилар одатда бир нарсага кўпроқ эътибор қаратишади. Кимнидир ўлдирдингми, ё ўғирлик қилдингми, орқангда из қолдирма!
Йигирма ёшли Петя ҳам турмадан қайтаётиб, поезддалигидаёқ ўзига-ўзи сўз берди:
— Бундан кейин одам ўлдирсам, из ҳам, гувоҳ ҳам қолдирмайман!..
ҚИЗЛАР ЖИННИСИ
Петя илк бора беш ёùлигида ҳунар кўрсата бошлаганди. Боғчада ҳар куни қизларнинг кўрпаси орасига кириб баданларини томоша қилишга одатланган болакайни онаси боғчадан чиқариб олишга мажбур бўлганди. Петя бундан аччиқланиб қўшниларнинг қизларига тегажоғлик қила бошлади. Гоҳ юбкасини кўтариб қочди, гоҳ иштонлариниечиб қочди. Агар қизчалар айтганига кўнмаса, қийноққа солаверди. Ишқилиб, ҳаммани безор қилди. Қизлардан бири отасига арз қилгач, эркак Петяни тутиб олди-да, орқасига яхшилаб савалади. Шундан сўнг бола икки кунгача на ўтира олди, на овқатлана олди. Учинчи синфдалигида у қизларнинг ички аъзолари билан янада қаттиқ қизиқди. Бунинг учун бир куни аёллар ҳожатхонасига яшириниб олди-ю, тўйгунича томоша қилди. Аммо география ўқитувчисининг қўлига тушиб, директордан роса адабини еди.
Петя ўн тўрт ёшдалигида қизларни зўрлашга урингани учун уч йиллик мажбурий хизматга тортилди. Ўн беш ёшида бўлса, яна қиз болани зўрлаганликда айбланиб, уч йилга қамалиб кетди. Бу жазога илгариги уч йиллик мажбурий хизмат ҳам қўшиб берилди. Кўрибсизки, Петя Серафимов 22 ёшида қамоқдан чиқди. Афсуски, орадан уч ой ўтмай, тағин аёлни зўрлаб, бу сафар беш йилга қамалди.
"ЗИЁФАТ”
Йигирма олти ёшида амнистия туфайли озодликка чиққан Петя қадрдон ўлкасига қайтди. Поезддан тушибоқ, эски таниши Полинаникига кириб борди.
Албатта, кўп йилдан бери кўришишмаган. Ажойиб кеча ташкил қилишди. Ўтиришда Полинанинг дугонаси Оксана ҳам ҳозир бўлди. Ичишди, маст бўлишди. Кайф орасида Петя Оксанага тегина бошлади. Орада жанжал чиқди. Петя улардан аразлаб, (Ўтириш Оксананикига кўчганди) Полинанинг квартира калитини олди-да, кўчага чиқиб кетди ва шаҳар бўйлаб кеза бошлади. Аниқроғи, суюқоёқлар турадиган жойга қараб йўл олди ва у ердан ўн етти ёшли Анжела исмли қизни эллик долларга сотиб олиб, тўппа-тўғри Полинаникига олиб борди.
«МЕН СЕНИ ЎЛДИРАМАН!»
Остона ҳатлаб ичкари киришлари билан Петяда қизни қаттиқ қийноқлар билан зўрлаш нияти туғилди. Анжеланинг томоғидан маҳкам ғижимларкан, ечинишга буюрди. У ечинаётиб, пулни олдиндан бериб қўйиши кераклигини эслатди.
— Пул олгинг кеп қолдими? — деди Петя ҳамон Анжеланинг томоғини қўйиб юбормай. — Мана оласан!..
Қиз ҳам аҳмоқ эмасди. Шу гапи учун Петяни кутилмаганда тирсаклаб юборди. Ғазаби қўзғаган йигит стол устидаги оғир шиша кулдонни қўлига олди-да, қизнинг бошига туширди. Анжела ҳушидан кетди. Петя эса, пайтдан фойдаланиб бамайлахотир нафсини қондириб олди.
Қиз маълум вақт ўтгач, ўзига келди. Петя энди уни бўралаб сўкиб, тўсатдан қўлига пичоқ олди. Анжела шунда ҳам қўрқмади. Иш шунчаки башарасига мушт тушириш билан якунланса керак деб ўйлади. Лекин адашган эди. Петя унга бирпас тикилиб тургач, пичоқ билан аввал қорнини кесиб ташлади. Кейин чотининг орасига бир неча марта пичоқ солди. Бунга ҳам қаноат қилмади. Қаердандир болға топиб қизнинг дуч келган ерига тушираверди. Ҳаммаёқ қонга бўялди. Анжела оламдан ўтди. Петя унинг ўлганини билиб туриб ҳам болға солишдан тўхтамасди.
— Сен кичкинагина бўла туриб суюқоёқмисан? — қичқирарди у. — Мана шунинг учун ҳам сени қийнаб ўлдирдим!..
Шубҳасиз, унинг бақир-чақирларини қўшнилар, дугонасиникидан қайтган Полина ҳам эшитди. Аммо улар эшикни оча олишмади.
Петя Анжеланинг бошини буткул пачоқлаб ташлагандан кейингина тўхтади. Энди мурдани қаергадир яшириш лозим эди. Биларди, тутиб олишса, қотиллиги учун анчагина муддат беришади. Ўйлаб туриб, мурдани бўлаклаб яширишни лозим топди. Олдинига қўлларини, кейин оёқларини, охирида тананинг ўзини пичоқ билан бўлаклаб чиқди ҳамда барча тана аъзоларини ҳожатхонага ташлаб юборди. Ўзи эса, секингина бориб диванга ёнбошлади-ю, хуррак ота бошлади.
БИР КУН ОЗОДЛИКДА
Қарангки, Полина эрталабгача қўшниларникида тунашга мажбур бўлди. Мурда ташлангани сабаб қўшниларнинг уйларига сув тошган эди. Улар ЖЭКдагиларни чақириб келишди. Ҳаммалари Полинанинг эшигини бузиб ичкарига киришди. Ҳожатхона эшигини очишганлари ҳамоно, гуп этиб мурда иси димоққа урилди. Ҳамма даҳшатга тушди. Кимдир ҳушидан кетди, кимдир бақириб юборди, яна кимдир милицияга чопди…
Суд ниҳоят ўз ҳукмини йиғилганларга ўқиб эшиттирди. Петя Серафимов бу сафар ўн тўққиз ярим йил интизом кучайтирилган турмада ўтирадиган бўлди.