"Дисней” фильмларининг салбий қаҳрамони бўлмиш Жаъфарни ҳамма билса керак. Уни "Оловиддин”, "Жаъфарнинг қайтиши”, "Оловиддин ва ўғрилар қироли” сингари фильмларда учратиш мумкин. 90-йилларда ишланган Оловиддин ҳақидаги мультфильмда Жаъфар шилқим, ичи қора ва ёвуз киши сифатида тасвирланган, кейинчалик бу образ илмий қизиқишларини намоён этган бўлса-да, барибир салбий бўёқларга бойлигича қолаверди.
Ушбу образнинг прототипи – Жаъфар ибн Яҳё аслида умуман бошқача киши бўлган. У Ҳорун ар-Рашиднинг вазири, милодий 750 йилдан 1258 йилгача Осиё, Шимолий Африка ва Жанубий Европа ҳудудларини бошқарган аббосийлар халифалигидаги муҳим шахслардан бири эди. У илм-фанни, хусусан, тиббиёт, астрономия ва муҳандисликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.
Жаъфар ибн Яҳё келиб чиқиши ҳозирги Афғонистон ҳудудига бориб тақалувчи бармакийлар хонадонида туғилган. 651 йилдан сўнг бармакийлар сулоласи ҳам исломни қабул қила бошлагач, уларнинг вакиллари аббосийлар халифалигида вазирлик лавозимларида ишлади. Бармакийлар олий маълумотли, обрўли инсонлар эди. Жаъфардан олдин унинг отаси ҳам вазир бўлган, икки акаси эса Миср ва Дамашқни бошқарган.
Бармакийларнинг бир қанчаси таниқли олимларнинг ҳомийлари бўлди. Улар тез-тез Бағдодга бошқа мамлакатлардан олимлар таклиф этган, тиббиёт, астрономия ва бошқа фанлар бўйича билим ва янгиликларни тарқатишга ҳаракат қилган.
Жаъфар ҳам ушбу оилавий анъанани фаол равишда давом эттирди, у халифани Бағдодда ўзига хос қоғоз фабрикасини қуришга кўндирди, бу эса халифалик учун тайёр ва фойдали қоғоз ишлаб чиқарувчи марказ бўлди. Бугунги кунда бу аҳамиятсиз, кичик бир иш бўлиб туюлиши мумкин, аммо ўша пайтда алоқа, маълумот алмашиш ва илм-фанни ривожлантириш учун муҳим омил эди.
Бармакийларнинг, айниқса Жаъфарнинг илмни ёйиш бўйича хизматлари ўз натижасини кўрсатди, албатта. Улар қўллаган ғоялар ва усуллар ислом оламининг илм-фан марказига айланишига ёрдам берди ва кейинчалик бу ғоялар Европага тарқалиб, Уйғониш даврига туртки берди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|