Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳозирги коронавирус балоси бутун дунёга чигирткадек ёпирилган бир вақтда карантин талабини бузганлар албатта отиб ўлдирилишини айтди.
— Мени амалий ишга ўтишга мажбур этманг, — деди у фуқароларга мурожаатида. — Карантин талабини сўзсиз бажаринг. Акс ҳолда полициячиларга отиб ўлдиришни буюраман!..
Дутерте яна фуқаролардан тиббиёт ходимларига эҳтиёткорлик билан, мулойим муносабат юритишни маслаҳат берди. Бу талабни бузганлар ҳам албатта отиб ўлдирилишини айтди.
Бироқ Филиппин полициячилари президентнинг бу гапларини жиддий қабул қилгани йўқ.
— Президент сал ошириб юборди-да, — деди Филиппин миллий полицияси раҳбари Арчи Гамбоа. — Биз ҳеч кимни отиб ўлдирмоқчи эмасмиз…
Сўнгги маълумотларга қараганда, Филиппинда айни пайтларда 2, 3 минг киши коронавирус юқтирган. 96 киши вафот этди, 50 киши тузалиб касалхоналарни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йили худди шу Филиппин президенти Родриго Дутерте наркотик моддалар истеъмол қилганлар, уни қонунга хилоф равишда сақлаганлар, наркотиклар олди-сотдиси билан шуғулланганларни тутган жойда отиб ўлдириш ҳақида фармон берган. Ўшанда уч мингга яқин жиноятчи кўчаларда полициячилар, армия аскарлари тарафидан отиб ўлдирилган. Шу йўл билангина Дутерте мамлакатдаги наркотик балосини бартараф эта билганди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|