TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ФИФА ўйин вақтида ўйинчиларни алмаштириш сонини кўпайтиришни таклиф қилди
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) баҳслар давомида ўйинчиларни алмаштиришлар сонини учтадан бештага оширмоқчи. Бу ҳақда ташкилот вакилига таяниб "Sky Sports” хабар бермоқда.
Изоҳланишича, чемпионат тўхтатилганлиги сабабли футболчилар тўлиқ машғулотларда қатнашмаяпти ва ҳозир уларнинг жисмоний аҳволи яхши ҳолатда эмас. Аммо мусобақалар қайта тикланганидан сўнг спортчилар қисқа вақт ичида кўплаб ўйинларни ўтказишларига тўғри келади. Шунинг учун ҳаддан ташқари юк туфайли жароҳат олиш эҳтимоли ортади. Ўзгартиришлар сонининг кўпайиши футболчиларнинг саломатлигини асрашга хизмат қилади.
ФИФАнинг таклифини Халқаро футбол уюшмалари кенгаши маъқуллаши керак. Таъкидланишича, қарор кейинги мавсумга, шунингдек, 2021 йил ёзида ўтказилиши кутилаётган Европа чемпионати учун амал қилиши мумкин.
Маълумки, айрим давлатларни ҳисобга олмаганда барча футбол мусобақалари пандемия туфайли вақтинча тўхтатиб қўйилган.