Оддий шарикли ручка, ёки фазо, муаллақлик ручкаси оддий ручкалардан албатта кескин фарқланади. Ундан муаллақлик ҳолатида, сув остида, эктремал ҳаво ҳарорати шароитида фойдаланиш мумкин, бу ручка билан ҳўл ва ёғли қоғозларга ҳам бемалол ёзса бўлади.
Фазо ручкаси америкалик ихтирочи ва тадбиркор Пол Фишер тарафидан яратилган. Ручкани яратиш учун Фишерга НАСА буюртма бермаган, демак, ҳомийлик ҳам қилмаган. Ихтирочи ўз қизиқишларидан келиб чиқиб шу ручкани яратган. Кейин эса НАСА олимларига ручкани синаб кўриш таклифини киритди. Тест синовлари аъло даражада ўтди ва уни ҳам Америка, ҳам совет фазо агентликлари бажонидил қабул қилишди. Шундай ручканинг бир донаси атиги 6 доллар миқдорида баҳоланди холос.
Фазо ручкаси карбид вольфрамдан яратилган. Сиёҳи 2, 4 атм босим шароитида зичланган азот ёрдамида сиқилади. Ҳайратланарлиси, бу ручка билан оддийларига қараганда уч карра кўпроқ вақт ёзиш мумкин. Фазо ручкаси 3810 метр баландликда ҳам ёзиш имконига эга. Яроқлилик муддати эса 100 йил этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 1967 йилга қадар астронавтлар орбитада фломастерлардан фойдаланишган. Ёки механик қаламларни ишлатишган. Бу қаламнинг корпуси эса буюртма асосида мустаҳкам металлдан яратилган. Баҳоси 100 долларга тенг бўлган. Собиқ совет фазогирлари эса орбитада шамдан ясалган ручка ёрдамида ёзишган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|