Муқаддас Ислом дини инсонларни доимо яхшиликка чақиради ва ёмонликдан қайтаради. Инсонларнинг ҳуқуқига нисбатан бўладиган ҳар қандай тажовузни ман қилади. Ҳуқуқлар ичида энг муҳими ота-онанинг ўз фарзанди зиммасидаги ҳақлари, фарзанднинг ўз ота-онаси олдидаги бурчидир.
Ота-она ҳар бир инсон учун жуда мўътабар ва эъзозлик кишилардир. Динимиз ота-она қандай бўлишидан қатъий назар уларни ҳурмат-эҳтиром қилишга буюради. Дунёда ислом диничалик ота-онанинг ҳурматини юқори қўйган таълимот йўқдир.
Маълумки, ота-оналар ўз фарзандларини чексиз меҳр-муҳаббат ва шафқат билан тарбия қилиб ўстирадилар. Бинобарин, ҳар бир фарзанднинг зиммасига ҳам ақлан, ҳам шаръан ўз ота-оналарига нисбатан беҳисоб бурч ва вазифалар юкланади. Жумладан Қуръони каримнинг бир қанча оятларида ота-оналаримизга яхшилик қилишга буюрилади.
Аллоҳ таоло ота-онага зинҳор озор бермаслик ва уларнинг сўзлари-ю феълларини ҳеч бир малол олмасликка буюриб, қуйидагича хитоб қилади: "Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга "Уф!”дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!” (Исро, 23 ).
"Уларга ёқимли сўз айт!” деганда ота-онани номи билан чақирмаслик, балки "отажон”, "онажон” каби сўзлар билан ёш гўдакларга хос муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини кичик бир кишидек тутиш кабиларни тушуниш керак.
Жаноби Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп ҳадиси шарифларида ота-оналарга яхшилик қилиш, уларнинг розиликларини топиш учун ҳаракат қилишга буюрганлар. Жумладан: "Парвардигорнинг розилиги ота-онанинг розиликларига боғлиқ. Унинг ғазаби ҳам ота-онанинг норозигига қараб бўлади”.
Демак, ҳар қандай фарзанд ўз ота-онасининг хизматини адо қилиш билан жаннатни, уларга озор бериш билан дўзахни қўлга киритиши мумкин. Ота-она вафот этгандан сўнг ҳам фарзанднинг бурчи тамом бўлмайди. Балки уларнинг дўст ва қариндошлари билан яхши алоқада бўлиши лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳғу алайҳи васаллам: "Яхшиликларнинг энг афзали бир киши отаси вафот этгандан сўнг унинг дўстлари билан алоқа қилишидир”, деб марҳамат қилганлар. Аллоҳ таоло барчамизни ота-оналаримизнинг хизматларини қилиб, уларнинг ҳақларини адо этиб боришга муваффақ айласин!. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|