Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 3 май куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотопостлар жойлади.
Зиёда ва Дилсўз Маданият вазирлиги томонидан сардобаликлар учун уюштирилган хайрия тадбирида учрашиб қолди.
«Браво» кулги жамоаси аъзоси Аҳмад Темуров Владимир Путин «эътирофига сазовор бўлди».
Актриса Шаҳзода Муҳаммедова она бўлиш таассуротлари билан ўртоқлашди.
Туркиялик актёр Бурак Ўзчивит фолловерларига янги суратини улашди.
Актриса Дурдона Қурбонова эможиларни гавдалантирди.
Ситора Фармонова ширин фарзандларнинг онаси бўлишни орзу қилмоқда.
Опера хонандаси Ширин Маматова 14 кунга карантинга ёпилган шифохонадан уйига чиқди.
Селена Гомез мухлислари учун уйида ижод қилиб, янги қўшиқлар яратмоқда.
Актриса Зарина Низомиддинова мухлисларига янгича образда кўриниш берди.
Коронавирусни енгган Голливуд актрисаси Ольга Куриленко уйи ҳовлисида пикник ташкиллаштирди.