Катта Давлатманд-ла Шоир бир маҳал Қилишди жанжал. Ҳамда ҳукамолар этишсин деб ҳал – Ҳар икков келишди қозихонага.
Шоир турар юпун, ғарибу ночор, На эгни дурусту на чориғи бор. Бой эса ўралиб зар — шоҳонага Турарди безрайиб, мағрур, димоғдор.
Шоир яратганга қилди илтижо: «Ўзинг раҳм айла, эй қодир худо! Етиб боргай сенга бу ўтли оҳим, Ахир, ўзинг айтгил, надир гуноҳим?
Ёшлигимдан тамом шўрдир пешонам, На емишим тайин, на иссиқ хонам. Бор-йўғим ҳаммаси — хаёлда холос. Ҳолбуки, менинг бу рақибим, паққос –
Меҳнатсиз, идроксиз қийнамасдан жон – Қасрларда сурар бемалол даврон. Ноз-неъматлар ичра йўқ босиб яшар, Шуми адолатинг, халлоқи башар?»
Тангридан Шоирга келди бир нидо: «Наҳотки, сен учун арзимас асло – Лиранг жаранглаши асрлар аро? Уни-чи? Ҳеч кимса олмас ёдига,
Номи қолмас ҳатто зурриётига. Ахир, танлагансан ўзинг қисматни, Олтину зар эмас, ўлмас шуҳратни. Давлатмандга этдим мен дунё ато,
Етса эди унинг идроки, аммо – Сезсайди ўзининг арзимаслигин, Сен яхши билгин: У ўз толеидан бўлиб норози –
Сендан кўра кўпроқ нолирди ҳозир». Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|