Ўрмондан қишлоққа ҳаллослаб чопиб Кириб келди бир кун очофат Бўри. Меҳмон бўлиб эмас – бир паноҳ топиб – Ўзин қутқармаса – қурийди шўри.
Орқадан овчилар този қувдириб Бўрининг жонини олишди роса. Кошкийди биронта эшикка кирнб Кўздан яшириниб жонин сақласа.
Аммо дарвозалар бариси қулфлоқ, Бўривой ҳар томон аланглаб шу чоқ – Кўзи тушди девор узра Мушукка, Бошлади шу замон ялинишликка:
"Мушукжон, жон дўстим, айта қол тезроқ, Бунда деққонлардан ким раҳмдилроқ? Ҳу, қувиб келяпти кўп овчи, този, Мени душманлардан яширсин ҳозир”.
"Ундай бўлса, тезроқ Степанга чоп, Кўп раҳмдил одам”,- дер Мушук шу топ. "Йўғ-э, чанг солганман унинг қўйига”. "Балки Демъян қўяр сени уйига?”
Қўрқаманки, қасдин олар у мендан, Тортиб кетган эдим эчкисин зимдан». "Трофимга бор-чи?”- "Худо сақласин, Баҳорда егандим унинг тўқлисин».
"Аҳволинг чатоқ-ку! Эҳтимол, Клим…” "Ох, дўстим, бузоғин қилганман тилим…” "Ўҳ-ҳў, ишинг беш-ку, қара-я, қуда – Сен бутун қишлоқни туллабсан жуда.
Мени яширсин, деб чекма оҳу воҳ, Бунда тополмайсан ўзингга паноҳ. Барча ҳаракатинг кетар беҳуда. Ўзингнинг қилмишинг – ўзингдан кўргин, Нима эккан бўлсанг – ўшани ўргин”. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|