TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Xisobot
Jami saytda: 30
Mehmon: 30
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020»May»21 » Фарруҳ Соипов исломий фильмга таклиф бўлгани, аммо бу фильмда ҳам роль ижро қилмаслигининг сабабларини тушунтирди (видео)
13:58
Фарруҳ Соипов исломий фильмга таклиф бўлгани, аммо бу фильмда ҳам роль ижро қилмаслигининг сабабларини тушунтирди (видео)
Бир қанча фильмлардаги бош роллари билан машҳурликка эришган, аммо бугунги кунда кино оламидан бутунлай воз кечган актёр Фарруҳ Соипов «Дарё» учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Фарруҳ Соипов суҳбат давомида исломий фильмга таклиф бўлгани, аммо бу фильмда ҳам рол ижро қилмаслигининг сабабларини тушунтириб берди.
Менга бу ҳақида таклиф қилишган эди. Энди кино саноатига яқинлашишни хоҳламайман, нафақат роль ўйнаш, балки умуман яқинлашишни хоҳламайман. Сабаби бу ниҳоятда хавфли бўлган нарса, ниҳоятда хавфли. Чунки кино саноати ёлғон нарса, у ерда роль ўйнаётган одам худдики мунофиқ одамга ўхшайди. Мунофиқ ўзи ким деса, мунофиқ ичида бошқа одам, ташқарисида бошқа одам дегани. Актёрлар ҳам худди шундай, актёр бўлган одам ҳаётда, умуман, бошқа одам, экранда эса бошқа одам. Шунинг учун бу иккиюзламачилик қораланган нарса.
Айнан солиҳ киши ролини ўйнаганингиз билан, сиз у киши эмассиз-ку, Имом ал-Бухорийни ўйнаганингиз билан Бухорий эмассиз, Термизийни ўйнаганингиз билан Термизий эмассиз-ку, тўғрими. Бу ёлғон, балки ўша зотларнинг шаънига туҳмат бўлиб қолиши ҳам мумкин. Чунки кинони ичида юрган одам билади, барибир кинода ёлғон аралашади. Ҳақиқат 100 фоиз чиқмайди барибир. Бухорийнинг ёки Термизийнинг юзи унақа бўлмаган-ку, ундай бўлмагандан кейин одамлар ҳар қачон Бухорийни эслаган вақтда ўша актёрни кўз олдига келтиришни бошлайди.
Ваҳоланки, у актёр кўчада ичиб, чекиб юрадиган одам бўлиши мумкин. Бу нарса бизнинг тасаввуримиздаги суратларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Масалан, Абу Бакр ёки Умар Разиоллоҳу анҳу ҳақида фильмлар чиқди, ҳар бир ҳадис эшитганингизда хаёлингизга шу актёрлар келади. Ваҳоланки, Абу Бакрни ўйнаган актёр бироздан кейин наркобаронни ўйнамоқда. Яъни айтмоқчиманки, ичида жуда ҳам кўп зиён нарса бор, айримларини айтиб ўтдим.
Бугунги кунда замон ўзгарди, даъватга бошқача ёндашиш керак, бу ҳам бир даъват-ку, одамлар шундан таъсирланиб кейин келиши мумкин дейдиган бўлса, биз айтамизки пайғамбаримизнинг дават усуллари эскирди, демоқчимисиз, деймиз. Чунки пайғамбаримизнинг даъват усуллари эскирмади, бу охиратгача эскирмайдиган даъват усули. Очиқчасига одамларни тўғри йўлга амру маъруф қилишлик ва мункар нарсалардан қайтаришлик очиқ-ойдин бўлган нарса, бунга айнан бошқа одамни ролини ўйнаб чақиришга эҳтиёж йўқ.