Фарғонада фирибгар "эскича” ўқиб, дуолар билан даволовчи Учкўприк туманида истиқомат қилувчи Муроджон Қамбаров устаси фаранглардан экан. У олдига даво истаб келган фуқарони 25 миллион сўмга чув туширди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
С.Юсупов ҳолсизланиб, кўп касал бўлавергани боис бир танишидан Учкўприк тумани Сариқўрғон қишлоғида беморларни дуолар билан даволайдиган киши борлигини эшитиб, уни ҳузурига нажот излаб боради. "Даволаш салоҳияти”га эга М. Қамбаров эса бу вазиятдан фойдаланиб қолиш мақсадида уни алдаш йўлига тушди. Унинг ишончига кириб, дуо ўқиб даволашини, кўзига чол ва момолар, жинлар кўринишини, жинлар билан гаплаштиришини айтиб алдаб, бу "иш” учун 50 миллион сўм сўрайди. С.Юсупов бунча пули йўқлигини айтгач, "пул топсангиз кейин келинг” дея жавоб бериб юборади. Касалликдан тузалиш истагида бўлган С.Юсупов сохта табибнинг кирдикорларига учди, жинлар билан гаплашиш учун 25 миллион сўм пулни олиб келиб, даволанишни бошлайди. Мазкур пулни М.Қамбаров шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. У бир кун муддатга жинлар билан гаплаштиришни айтиб, С.Юсуповни "чилла” даврига ўтиргизади. Унинг кўзига жинлар ҳам кўринмайди. Аммо вақт ўтса ҳамки, сохта табибнинг дуолари таъсир қилмади, касалликдан тузалмади. Шундан сўнг, у ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.
Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг "Сариқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинидан бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида М.Қамбаровнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Судланувчига жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити, 2-гуруҳ ногирони экани, муқаддам судланмагани, жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплангани кабилар инобатга олинди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а” банди билан 57-модда қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Афсуски, бугун орамизда ўзининг соддалиги билан фирибгарларнинг тузоғига илинаётганлар кўп. Шунинг учун ҳам янада огоҳ бўлиб, ўз ҳуқуқимизни асло унутмайлик. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|