Фарғона шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари парталари йўқ синфда, полда ўтириб дарс ўтилаётгани тасвирланган сурат пайдо бўлди. Сурат муаллифининг таъкидлашича, Давлат тест маркази парталарни олиб кетгани сабаб болалар шу аҳволда таълим олишга мажбур бўлмоқда.
Ушбу ҳолатга ўқувчилардан бирининг онаси — Нафиса Сотволдиева исмли аёл гувоҳ бўлиб қолган.
«Ҳозиргина ўқитувчини табриклагани кириб, асабим бузилди. Нима эмиш, парталар Давлат тест марказиники эмиш. Тест тугагунча шу ҳолда дарс ўтиришар экан. Дарс жараёнини суратга олиб чиқдим», — дея маълум қилади ҳодиса гувоҳи.
Маълум бўлишича, мактабда 400 та парта йўқлиги сабаб, шунча болани полга ўтирғизиб дарс ўтилмоқда. Бу ҳолат кейинги ҳафтанинг душанба кунигача давом этиши айтилган.
«24-сонли ихтисослаштирилган рус мактаби 2017—2018 йилларда қайта реконструкциядан чиқарилиб, янги жиҳозланиши керак эди. Лекин 2018 йилда ҳам болалар эски парталарда ўтиришган. Жуда кўп мурожаатларимдан сўнг, мактабимиз 2019 йилда янги парталар билан таъминланди. Бугун Давлат тест марказида тест синовлари бўлаётгани сабаб 400 та партани олиб чиқиб кетишибди. Парталар йўқлиги ҳақида ўқитувчиларнинг ҳам, директорнинг ҳам, ҳатто «ГорОНО»нинг ҳам хабари бор. Аммо парталар Давлат тест марказиники бўлганлиги сабаб улар ҳеч нима қила олишмайди. Партаси йўқ синфхоналарида тушликдан кейин 2-синфлар ўқийди»,— дейди Нафиса Сотиволдиева. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|