Камьюнинг "Вабо" асарини ўқигансиз. Каламушлар кўпайиб кетиб, шаҳарга вабо тарқалганидан бошланадиган асар, асл вабо бошқа эканлигидан ҳикоя қилувчи ажойиб асар. Асл вабо, ўлатда эмаслиига ишора қилгувчи асар. Бизда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда.
Бугун айрим танишларим мени коронавирус билан қўрқитмоқда. Олдин ҳам айтганимдек, ажали етган одам бунақа вируссиз ҳам ўлиб қолаверади.
Вирусдан нима учун қўрқамиз? Инсон ҳаёти хавф остида қолгани учунми? Одамлар ўлиб кетаётгани учунми?
Унда нега автоҳалокатдан ўлиб кетаётганимизга эътибор қаратмаймиз? Фарғона вилоятининг ўзида 10 кунда 9 киши ҳаётдан кўз юмган. Лекин негадир автомобилларга байкот эълон қилмаймиз. Негадир бойвуччаларга гапираолмаймиз. Ўпкангни бос деб дангал гапирмаймиз.
10 кунда 9 та ўлим! Бутун мамлакат бўйича қанча бўлиши мумкин? 1 ойда қанча бўлиши мумкин?
Лекин бу ўлимлар сизнинг парвоингизга келмайди. Сиз учун ўлимлар, йўлларнинг сиз туфайли кенгайиши, уйлар бузилаётгани, жамоат транспортининг йўқлигидан бюджетга пул тушмаслиги, метандагилар аҳолига ажратилган лимитни сизнинг бемалол юришингиз учун сарфлаётгани ва ҳоказо сабаблар қизиқмас. Ростдан бу сиз учун муҳиммас!
Одам ўляпти деб хабар беряпмиз. Парво қилмадиларингми, унда коронавирусгаям парво қилманглар. Ғарбдаги инсон ҳаётини устун қўйгувчилар коронавирусдан ҳавотир олса, арзийди. Чунки улар учун машинали бўлиш алоҳида мақомга эга бўлиш деганимас.
Ҳисобингизни олинг. Бошқа статистик рақамларгаям кўз ташлаб қўярсиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|