TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи Х. Ф. исмли эркак шаҳвоний Телеграмм-канал очиб, унга беҳаё суратлар ва фоҳишаларнинг телефон рақамларини жойлаштириш билан шуғулланган. Канални эса бошқа бировнинг телефон рақамига очган. Яқинда Тошкент шаҳар Яшнобод туманида истиқомат қилувчи Д. С. ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига мурожаат этиб, унинг телефон рақамига андижонлик кимса «Aqilli fayzik» деб номланган профил очгани, унинг телефон рақами ёрдамида «UZB KAYF GOLD» Телеграмм канал ташкил қилгани, у ерда беҳаё суратлар, худди шундай видеороликлар, фоҳишаларнинг телефон рақамларини «Asalhone 2» номи остида эълон қилаётганини баён этди. Д. С. ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларидан айбдорга нисбатан қонуний чора кўришларини сўради.
Республика ички ишлар вазирлиги ва Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларининг ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган тезкор қидирув тадбири натижасида айбдор Х. Ф. топилди ва йўл қўйган жиноий ҳаракатлари фош этилди. Суриштирувлар жараёнида Х. Ф. ҳақиқатан аризачининг «МI-6» русумли телефонига Телеграмм канал очиб, у ерда шаҳвоний суратлар, видеороликлар, фоҳишаларнинг телефон рақамларини чоп этиб келгани маълум бўлди.
Марҳамат туман маъмурий суди Х. Ф. ни айбдор деб топиб, унга нисбатан 669 минг миқдорда жарима белгилади. У фойдаланган телефон ускунаси давлат фойдасига мусодара қилинди.