Ёдингиздами, июль ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркор манфаатини кўзлаб, Тошкент шаҳар ҳокимлигини судга бериб, ғалаба қозонганини ёзган эди.
Унга кўра, «Tashkent City» қурилиши муносабати билан бузиб ташланган «EZIDYOR» ресторанининг эгаси 1 йилдан буён сарсон бўлиб юргани, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ваъдасининг устида турмай, рестораннинг ўрнига берилиши айтилган «Sayohat» ресторанини ҳалигача тадбиркорга ўтказиб бермагани айтилганди.
Олинган маълумотларга кўра, сентябрь ойига келиб «Sayohat» ресторани давлат балансидан тадбиркорлар номига тўлиқ ўтказиб берилибди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда "GRAND DUET” МЧЖ Ўзбекистон-БАА қўшма корхонаси раҳбари Шерзод Собиров маълум қилди.
У ўз навбатида бир йилдан буён ҳал бўлмаётган масалани ижобий томонга ўзгаришга ҳисса қўшган барча мутасадди раҳбарларга, Савдо-саноат палатасига, шунингдек ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ушбу масалани ёритиб, тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилган барча журналист ва блогерларга миннатдорлик билдирди.
Қонуний ҳуқуқларнинг тикланиши жуда яхши иш. Ўша ҳуқуқларнинг умуман бузилмаслиги – барчасидан аъло. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|