TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ЕВРОПАНИНГ ЭНГ БОЙ ДАВЛАТИ ФУҚАРОЛАРИ ЕМИШ ОЛИШ УЧУН НАВБАТДА ТУРИБДИ…
Бу давлат Швейцария ҳисобланади. Женева шаҳрида минглаб фуқаролар коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш амалидан азият чекмоқда. Улар шаҳардаги «Бирдамлик карвони» деб номланган хайрия компанияси ходимларининг қўлига қарашга мажбур бўлишмоқда. Чунки айнан шу компания ҳозирги кунларда фуқароларга текин овқат тарқатмоқда. Илож қанча. Одамлар очдан ўлмаслик учун узундан-узун навбатлар ташкил этиб бўлса-да, яшаб қолишга уринишмоқда.
— Одамлар карантин оқибатида ишидан айрилди, — дейди компания директори Сильвана Мастроматтео. — Даромад йўққа чиқди. Хўш, улар қандай қилиб оиласини боқсин? Ниманинг эвазига? Бу туришда очлик ҳукмронга айланиши ҳеч гап эмас. Биз фуқароларимизга қўлдан келган ёрдамни беряпмиз…
Ҳа, овқат учун юзага келган навбат икки километргача етган. Узундан-узун навбатнинг яна бир сабаби шуки, ҳукумат раҳбарлари карантин жараёнида ҳар бир фуқаро орасидаги масофа икки метрдан иборат бўлишини талаб қилган. Компаниядагиларнинг гапига кўра, овқат олиш илинжида навбатга тураётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда.