Ҳа, Европа давлатларида яшовчилар қайси жинсни танлашни фарзандларининг ўзига қўйиб бермоқда. Кимдир ўғилни қизга, бошқа биров қизни ўғилга айлантирмоқда. Бу амалнинг гуноҳ экани ҳақида биронта ҳам европалик ўйлаб кўраётгани йўқ. Оллоҳдан қўрқишни-ку, гапирмаса ҳам бўлади.
Масалан, видеороликлардан бирида шу ҳолат фахр сифатида тасвирланган, Унда америкалик аёл ўғилчасига қиз болага айланиш йўлидаги илк гормонал таблеткаларни тутқазмоқда. Ўғилча эса қувончдан йиғламоқда. Айтмоқдаки, бир умр қиз болага айланиб қолишни орзу қилган экан…
Мана сизга ғарб, Америка. Мана шу амал орқали ҳам ғарбда иймонсизлар ҳануз кўпчиликни ташкил этишига шубҳа қолмайди.
Энди жарроҳ Шерман Лейснинг сўзларига эътибор қаратинг.
— Европада ҳозир жинсини ўзгартиришга йўналтирилган жарроҳлик амалиёти 16 ёшдан бошланмоқда. Америкада эса 8 ёшда боланинг жинсини ўзгартиришга қаратилган гормонал терапияни бошлашга изн берилган. Швеция, Англия ва Данияда бола 15 ёшдан гормонал терапия олиш ҳуқуқига эга. Бу давлатларда психиатр хулосаси ҳам талаб қилинмайди. Биргина аризанинг ўзи етарли бўлади. Бир сўз билан айтганда, ғарбликлар қайси жинсда бўлишни хоҳласа, ўшанга айланиши муаммо бўлмай қолди. Бунга машҳур артистлар ҳам туртки бўлмоқда. Масалан, Анжелина Жоли ва Брэд Питт қиз фарзандли бўлишган. Унга Шайло деб исм қўйишганди. Аммо қизалоқ ўғил болага айланишни орзуларкан. Орзуси ушалди. Актриса Меган Фокснинг ўғли аёлга айланиш истагида экан. Кўчага ҳам аёллар кийимида чиқаркан.
Бу-ку ғарб! Ўзимизда-чи? Қозоғистонда ҳам фуқароларга жинсини ўзгартиришга расман рухсат берилган экан. Фақат бу давлатда ҳужжатбозлик кўп вақт талаб қилади. Психиатр кўригидан ўтиш, нега худо берган жинс билан яшашни истамасликни тегишли жойларда тегишли одамларга уқтириш зарур бўларкан.
Ишқилиб охири бахайр бўлсин!
Астағфирилло!!!
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|