Ходим Иброҳим пошша Тўпқопи саройидаги хизматини евнухликдан бошлаган. Султон ҳарамида евнухлар етакчиси лавозимигача ета олди. Аммо бу лавозим Ходим Иброҳим пошша учун охиргиси эмасди. У султон Сулаймоннинг ишончига кира олган.
У султон Сулаймонга чин дилдан хизмат қилди. Хиёнат қилмади. Алдамади. Ишдан бўйин товламади. Султоннинг ҳар бир кўрсатмасига лаббай деб жавоб берди. Кўрибсизки, ажойиб кунларнинг бирида султон Сулаймон уни Анатолийга ҳоким этиб тайинлади. Бу ҳам майли. Орадан кўп ўтмай, вазирлар ҳайъати аъзоси бўлди. Ҳа, собиқ евнух вазир лавозимига эга бўлди ва усмонийлар империясининг энг қудратли шахсларидан бирига айланди.
«Муҳташам юз йил» сериалини томоша қилганлар билади. Тўнғич ўғлининг ўзбошимчалиги, мухолифатчи кучлар таъсирига тушиши туфайли султон Сулаймон уни қатл этишга мажбур бўлган. Айнан Ходим Иброҳим пошшага Мустафонинг гўдак ўғлини Амасиядан олиб кетиб ўлдириб юборишни буюрган. Буйруқ ўз вақтида адо этилган. Шу вазифани аъло даражада адо этгач, Ходим Иброҳим пошша яна бир нечта нуфузли лавозимларда ишлади. Ўзининг султон саройидаги узоқ йиллик хизмати давомида у кўп бойлик тўплай олди. Аммо бировга билдирмаган. Камтаргина ҳаёт кечиришни маъқул билган. Хайрия амалларини адо этган. Тўғри-да, евнухлар ишга қабул қилинишдан олдин жинсий жиҳатдан бичиб қўйилади. Шу нарса сабаб бўлиб Ходим Иброҳим пошша ҳам оила қура олмаган. Шундан бўлгандан кейин фарзанд кўриш бахтидан ҳам маҳрум бўлган.
Қарангки, кексайган пайтида Ходим Иброҳим пошша вазирликдан ташқари яна бир буюк имкониятга эга чиқди. Жинсий ожиз бўлишига қарамай, қариганида иссиқ-совуғидан хабардор бўлади деганми, ишқилиб, султоннинг сингилларидан бири, енгилтабиатликка мойил Фотима султонга уйланиб, Сулаймоннинг куёвига айланди. Аммо бу никоҳ узоққа чўзилмади. Кўп ўтмай, Ходим Иброҳим пошша кексалик туфайли вафот этди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|