Seshanba, 31.12.2024, 01:22
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 17 » ЕТИМНИНГ ЕТТИ КЎЧАСИ…

07:51
ЕТИМНИНГ ЕТТИ КЎЧАСИ…
Ҳалиманинг хўрликда, етимликда ўтган кунлари эсидан чиқадиган, бошига бахт қуши қўнадиган бўлди. Бахтиёрни учратди-ю, ўн еттига тўлса-да, ҳануз етимликнинг сарғиш туси ўчмаган икки юзи тўлишиб, тиниқлашди.
«Наҳотки, дунёда мениям тушунадиган, қадрлайдиган, сева оладиган одам бўлса? — дея хаёл қиларди у. — Мен ҳам уни севиб қолдим шекилли. Ҳа, бир кўришда ёқтириб қолдим… Кошкийди… Кошкийди, кунлар, соатлар тезроқ ўтса-ю, тўйимиз бўлса, ҳамма таниган, танимаганлар бизни табрикласа!..

Лекин Ҳалима Бахтиёрнинг кимлигини, қанақа одамлигини умуман билмасди. Коллежда учратиб қолди-ю, ўтли қарашларига, ширин сўзларига учди. Ўзи ҳам қалбан унга талпина бошлади. Орзулар уммонига ғарқ бўлиб хаёлпарастга айланди. Ўзини оппоқ келинлик либосида, янаям кейинроқ… Уларнинг уйида тасаввур этиб кўрди. Қандай яхши! Ўгайларнинг калтагини еявериб, қарғишини эшитавериб адо бўлаёзган қиз кутилмаганда бахтини топиб, кенг уйнинг келинига айланса-я!..

— Ҳалима, ишонинг, — Бахтиёр орага чўккан жимликни бузиб дафъатан Ҳалиманинг қўлидан тутди. — Мен… Тезроқ тўйимиз бўлишини истайман… Жоним, асалим, келинг, тезроқ ўзимники бўлинг!..

Умрида бирор эркакнинг қўйнига кириб кўрмаган қиз титраб кетди. Секин қўлларини тортиб олмоқни, йигитнинг қучоғидан сирғалиб чиқмоқни хоҳлади. Севгининг кўзи кўр экан. Қалби изн бермади.

— Қўйинг, нима қиляпсиз?.. Мен қўрқаман… Кўриб қолишади… Ундай қилманг!..

— Илтимос, рад этманг! Мени ўзингиздан нари суриб қўйманг!..

Нозик ва бўй етган баданида чумоли янглиғ ўрмалаб бораётган бармоқлар аста оёқларига туша бошлади…

Ҳалима тамоман ўзини йўқотди.

Инон-ихтиёрини Бахтиёрга — умрининг мазмунига айланиб бўлган йигитга топшириб қўйди…

Эҳтирос ўтида ёнган Бахтиёр уни даст кўтариб олди-ю, коллежнинг орқасига олиб ўтиб кетди…

 

***

 

Орадан чамаси бир ярим ой ўтди. Ҳалима ҳақиқатан ғўрлик қилиб қўйганди. Шу вақт орасида Бахтиёр билан бир неча ўн карра бирга бўлишга ҳам улгурди. Улар ҳар гал қулай жой топиб хуфиёна учрашишар, Ҳалима ҳар сафар уйга ўз вақтида боришга ҳаракат қиларди. Негаки, холаси ва Салим дурадгорнинг феълини яхши биларди. Афсус… Бу гал билмай қолди. Уйига кечаси соат ўн бирга яқин кириб келди. Қайсар Бахтиёрнинг хоҳишига қарши тура олмади. Аксига олгандек, шу куни роса қайт қилди. Ҳар қайт қилганда, нималар бўлаётганига ақли етмас, ёмон овқат еб қўйибман шекилли деб хаёл қиларди.

Кириб келгани ҳамоно уни болалигида асраб олиб катта қилган Ойша биби сиқувга олди.

— Вой мен ўлиб қўя қолай-й! — бақирди Ойша биби. — Соат неча бўлди-а? Биласанми? Шу пайтгача қай гўрда санғиб юрдинг?

Ҳалима нима деб жавоб қилишни билмади. Билганда ҳам барибир холаси ишонмасди. Бунинг устига яна кўнгли айниб турган ерига қусиб ташлади.

Ойша опа тез елкасидан тутди. Шу тобда бўйнидаги қонталаш тиш изларига кўзи тушди-ю, баттар тутоқди.

— Вой ўлиб қўя қолай-й, — дея қичқирди маҳаллани бошига кўтаргудек. — Ҳой, дадаси-и, чиқинг! Манави бузуқини кўриб қўйинг!.. Шарманда қилди бу ҳароми бизни!

Зум ўтмай Салим дурадгор ҳам унинг тепасида ҳозир бўлди.

— Ҳа-а, нима гап?

Ойша биби Ҳалиманинг бўйнини кўрсатиб бақирди.

— Кўрдингизми манави тиш изларини? Бу ҳароми бузуқлик қилиб юрибдийкан! Биз бу кўрнамакни ўзимиз емай едирсак, киймай кийдирсак, қилиб юрган ишини кўринг! Юзимизга лой чаплабди бу яшшамагур!

— Ҳали сен… Шунақамисан?..

Салим дурадгор кутилмаганда Ҳалимани шапалоқлаб юборди. Қиз бир четга учиб бориб йиқилди. Ойша биби эса югура келиб уни ўрнидан турғазди-ю, ҳайдашга тушди.

— Йўқол, касофатинг ўзингминан келиб ўзингминан кетсин! Бу уйга қайтиб қадам босма! Ўша ўйнашингникига бор! Сенминан ётишни билибдими, жой ҳам топиб берсин! Йўқол! Ўлдириб қўймасимдан қорангни ўчир, мегажин!

Ҳалима кетма-кет келиб тушаётган калтаклардан аранг қочиб подьездга чиқди. Кейин эса ҳовлига қараб юрди.

Ҳаммаёқни зулмат қоплаган, устига-устак калтаклар зарбидан танаси симиллаб оғрирди. Йиғлаётганини биров-ярим эшитиб қолишидан чўчиб оғзини кафтлари билан ёпди-да, катта кўча томон жўнади.

 

***

 

Ҳалима йўл четидаги ўт-ўланлар устига ўтириб олганди. Анча вақт ўтирди. Кўчада эса зоғ кўринмайди. Ҳатто, маҳалла итларининг ҳам акиллаши тинган. Кечки аёз жонидан ўта бошлаганини ҳис этиб чуқур ўйга толди. Аммо нима қилишни билмади.

«Йўқ, бу тахлит ўтира олмайман, — ўйлади у аста ўрнидан қўзғалиб. — Бахтиёрникига бораман. Ҳаммасини айтаман. Қилар ишни қилдими, у ҳам мен билан баравар дард тортсин!..»

Биларди. Бахтиёр беш-олти мавзе нарида туради. Ярим тунда уёқларга етиб олишнинг ўзи бўлмайди. Аксига олиб ёнида беш юз сўмгина пули қолибди. Бу пулга ким ҳам уни элтиб қўярди. Элтадиган машинанинг ўзи ҳам йўқ…

Шуларни кўнглидан ўтказиб пиёда йўл босишга қарор қилди.

Ҳалима Бахтиёрнинг уйини бир марта бўлса ҳам кўрган. Бир гал икковлари автобусда ўтиб кетишаётганда, кўрсатганди. Эсида қолган экан. Анча вақт пиёда йўл босиб ниҳоят ўша манзилга етиб келди ва шоша-пиша зиналардан юқорига кўтарилди. Эшик рўпарасига етгач, оёқлари қўрқувданми, ҳаяжондан ё чарчаганиданми, титраб кетаётганини ҳис этди. Шу аҳволда эшикни тақиллатди. Жавоб бўлмагач, қаттиқроқ чертди. Шундан кейингина йўлак чироғи ёниб эшик очилди ва қаршисида ёши элликлардаги, оппоқ сочли аёл пайдо бўлди. Ҳалима бу аёл Бахтиёрнинг онаси эканига шубҳа қилмасди.

— Сизга ким керак? — сўради аёл Ҳалимага бош-оёқ разм солиб. — Ярим кечаси бу ерга нега келдингиз?

— М-мен Бахтиёрни кўрмоқчийдим, — дея олди зўрға Ҳалима. — Ҳалиги…

— Ие, шу маҳалда-я? Ким бўласиз ўзи? Менинг ўғлимни қаердан танийсиз?..

Ҳалима сўз қотишга улгурмай остонага Бахтиёрнинг ўзи ҳам чиқиб келди.

— Ие, Ҳалима… Сен ярим тунда нима қилиб юрибсан?

Ҳалима жавоб бериш ўрнига бир муддат тек қотди. Кейин эса тилга кирди.

— Сиз… Мени ора йўлда қолдириб кетдингиз…

— Ҳой қиз, — тўсатдан Бахтиёрнинг онаси олдинга ўтиб Ҳалиманинг билагини сиқди. — Нималар деб валдираяпсан? Эсинг жойидами ўзи?

— Болангиздан… Болангиз менга уйланиши керак… У мени…

— Вой худойим, — юқорига боқиб саннай кетди аёл. — Бу жинни-пинни шекилли. Бўлмаса шу маҳалда бировнинг уйига бостириб келиб туҳмат қилармиди? Ҳой, менга қара, шумоёқ, нега менинг ўғлим сенга уйланаркан?

— У мени…

Ҳалима уёғини барибир тилига кўчира олмади.

Бахтиёр гап нимада эканини англади чоғи, эпчиллик билан онасининг олдига тушиб Ҳалимани ичкарига судраклади.

— Юринглар, ичкарига кирайлик! Уйда гаплашайлик!..

Бахтга қарши ичкарида ҳам масала Ҳалиманинг зиёнига ҳал бўлди. Аёл шармандалик қилиб уни ташқарига ҳайдаб солди.

— Йўқол шарм-ҳаёси йўқ бузуқи, — дея уни ташқарига итариб юборди аёл. — Кимнингдир тагида ётиб чиқиб энди ўғлимга ёпишмоқчимисан? Йўқол! Бўлмаса ҳозироқ милиса чақириб қаматвораман сен маразни!..

Шўрлик Ҳалима бу уйни ҳам хўрликда, шармандаликда тарк этишга мажбур бўлди. Мақсадига, орзусига эриша олмади. Яқиндагина қилган орзулари аслида саробдан бўлак нарса эмаслигини шу лаҳзаларда идрок этгандек бўлди. Афсуски, кеч эди…

 

***

 

Бахтиёрникидан қувилгач, анча вақтгача кимсасиз кўчада санғиб юрди. Гўё ҳозир Бахтиёр ортидан етиб келадигандек, жой топиб берадигандек нуқул орқасига ўгирилаверди. Лекин бундай бўлиб чиқмади. Ортидан ҳеч ким келмади.

Юра-юра ҳолдан тойиб йўл четидаги майсазор устига ўтирди. Тунги шабада дарахтлар шохларини силкитгани сайин юрагини ваҳима босди. Ваҳший кимсалар келиб уни бир бало қилиб қўядигандек ҳадеганда атрофга аланглади.

Бироздан сўнг яна ўрнидан турди. Хўш, энди қаерга боради? Кимдан паноҳ сўрайди? Ҳеч кими йўқ! Ҳеч кимга кераги қолмади. Ўзини ўзи оссинми? Нима билан осади? Қўлида арқон бўлмаса… Ё ўткинчи машинанинг тагига ўзини отсинми? Қани ўша машина?..

Ҳалима сал ўзини қўлга олиб бошпана излаб топиш илинжида олдинга юрди. Бахтга қарши ҳеч қанча юрмай, тағин ўқчий бошлади. Қанча ўқчимасин ичидан ҳеч вақо тушмасди. Салдан кейин боши айланиб дармонсизлана бошлаганини ҳис этди ва дарахтлардан бири остига ўтириб кўзларини юмди…

— Ҳай қиз, кўзингни оч! Тирикмисан, ўликмисан?..

Ҳалима кимнингдир турткисидан чўчиб кўзини очди. Тепасида қўлтиғига бир шиша вино қистирган, захил ранг, жулдур кийимли пиёниста ўрис кампир безрайиб турарди.

— Нега бу ерда ётибсан? — саволга тутишда давом этди кампир. — Уйинг йўқми?

Ҳалима жавоб беришга шошилмай, аста ўрнидан қўзғалди. Тонг деярли ёришиб қолай дебди. Оёқ-қўллари симиллаб оғримоқда.

— Хола, ёлвораман, менга жой беринг! — кампирга ялина бошлади у. — Жон хола, жой беринг менга!

— Борар еринг йўқми?

— Ҳа, йўқ. Ҳеч кимим йўқ.

— Пулинг борми?

Ҳалима шоша-пиша киссасини ковлаб охирги беш юз сўмини чиқарди-да, кампирга тутди.

— Бор пулим шу эди, хола!

— Майли, юр мен билан!

Кампир пулни қўйинга урди-ю, Ҳалимани ўз уйига бошлаб кетди. Йўл-йўлакай ҳадеб ўқчийверишини кўриб уни касал деб хаёл қилди. Бироқ сўрамади.

 

***

 

Пиёниста кампир уйига олиб келгач, Ҳалимани ошхонага олиб ўтиб курсига ўтқазди ва олдига икки дона қайнаган картошка қўйди. Ўзи эса яна вино олиш илинжида кўчага чиқиб кетди.

Уй ичкарисидан қўланса ҳид димоққа гупиллаб уриларди. Хоналарнинг ҳар бурчагида увадаси чиққан кўрпа-тўшак сочилиб ётибди. Ҳалима супур-сидир қилмоқчи ҳам бўлди-ю, бироқ кўнгил айниши йўл бермай, хона четидаги каравотга чўзилишга мажбур бўлди.

Қанча ётди билмайди. Кўзи илинган экан. Кампирнинг шовқинидан уйғониб кетди.

— Менга пул берсанг-чи, Ваня! — қичқирарди кимгадир кампир. — Пулинг бор-ку! Бер!

— Э, қанақа пул? Қоч, йўлимни тўсма! Ичадиган нарсанг йўғакан, қанд еб мени бошлаб келдингми бу ерга?

— Ваня, сенга зўр нарса кўрсатайми? Кейин пул бериб турасанми? Юр, ётоққа кирайлик, кўрасан!..

Ҳалима билдики, кампир қайсидир эркакни у ётган хонага бошлаб кирмоқчи. Шу паллада кампирникига келганларига минг пушаймонлар еди. Кўнгли қандайдир балони сезган каби бирдан ғаш тортди. Бу орада кампир узун бўйли, ёши ўттизлардаги бир ўрис йигитни бошлаб кирди.

— Ў, зўр-ку, — қарсак чалиб юборди йигит Ҳалимани кўриб. — Момой, қаердан топдинг бунақа ёшгинасини? Балоса-ан, момой, балосан!

— Олдин пулни бер-да, — деди кампир жонланиб. — Кейин билганингни қил!

Йигит шоша-пиша чўнтагидан пул чиқариб кампирга узатди. У чиқиб кетди.

— Кел, жонидан, бир айш қилайли-ик! — кайфи таранг йигит ҳе йўқ, бе йўқ ўзини Ҳалиманинг устига ташлади. — Умримда ёши билан ётиб кўрмаганман! Келақол!

— Қоч, менга қўлингни теккизма! — Ҳалима жонҳолатда ўрнидан туриб йигитни итариб юборди.

Аммо йигит ҳам анойи эмасди. Чўнтагидан пичоқ чиқариб Ҳалиманинг томоғига тиради.

— Ёт дедим, ойимча! Менинг кўнглимни оласан! Қачонгача кампирларга сакрайман? Бугун сен хурсанд қиласан мени!

— Йўқо-ол!..

Қаттиқ қичқирганигами, Ҳалима боягина еган картошкасини тўғри йигитнинг устига қусиб ташлади. Ҳаммаёғи ифлос бўлган йигит ўзини тутиб олгунча Ҳалима очиқ эшикдан чиқиб ташқарига ўзини урди…

 

***

 

— Сиз ҳомиладорсиз, синглим!..

У йўлга чиқибоқ ҳушини йўқотган экан. Яхши одамлар касалхонага олиб келиб ташлашибди.

Кўзини очиб тепасида оппоқ халатли ёшамол аёлни кўрди.

— Эрингиз, қайнона-қайноталарингиз қани? — сўрашда давом этди врач. — Нега кўчада юрибсиз? Участка дўхтирига учраганмидингиз? Рўйхатга тиркаганми?..

Кетма-кет ёғилаётган саволлар Ҳалиманинг қулоғига кирмасди. Кутилмаган хабарни эшитгандаёқ ҳаётдан буткул умидини узганди.

— Менинг ҳеч кимим йўқ, — деди шивирлаб зўрға. — Мен… Хато қип қўйдим, опа!

— Шунақасизлар-да сизлар, — деди врач уни койиган бўлиб. — Қилар ишни қип қўясизлар-да, кейин бор айбни бизга ағдарасизлар! Бўпти, бугун бориб участка врачингизга учрайсиз. Мен қўлимдан келган ҳамма ишни қилдим.

— Опа… Шу болани олдириб ташласам-чи? — врачга умидвор тикилиб сўради Ҳалима. — Шундай қилмасам бўлмайди.

— Олдириб ташласангиз бўлади, аммо катта пул туради. Пулингиз борми? Қолаверса, биринчи ҳомилани олдирсангиз, кейин ҳеч қачон туға олмайсиз. Шу керакми сизга?

Ҳалима ҳеч нарса дея олмади. Нима дейди? Холам бор, пул бериб туришади дейдими? Йўқ, мана, эндиям бу дунёга сиғмас бўлди. Ахир, бола туғиш, катта қилишнинг ўзи бўларканми?!. Уйи бўлмаса…

— Йўқ, менинг ортиқ яшашга ҳаққим йўқ, — деди касалхона дарвозасидан чиқиб кетаётиб. — Биламан, мен сени туғилмасингдан жувонмарг қилмоқчиман! Аммо туғсам, бунданам баттар бўлади. Ўлсак-чи, ҳамиша бирга бўламиз!..

Хўрланган, таҳқирланган, алдамчи дунёнинг беаёв синовларига дош бера олмаган Ҳалима бир қарорга келди. Демак, ҳозироқ Қўйлиққа боради. У ердан баҳайбат Чирчиқ дарёси оқиб ўтишини билади. Айтишларича, бу дарё одамни тез чўктириб, бирпасда домига тортармиш. Узоқ қийналишга йўл бермасмиш.

— Худойим, — деди Ҳалима йиғлаб. — Севгисигаям, ўгайларигаям, ҳаётигаям тупурдим! Мендек бир адашган, нодон бандангга бахт бермасанг, нима қилай? Қай деворга бош урай? Бу оламда ўзингдан бўлак суянчиғим бўлмаса, қандай йўл тутай?..

Ҳалима Қўйлиққа амал-тақал етиб олгач, бозор оралаб ўтиб бораверди. Кўзларига ҳов анави ерда суви лопиллаб оқаётган Чирчиқ дарёсидан бўлак ҳеч нарса кўринмади…

Ҳалиманинг жасадини орадан уч кун ўтгач, дарёнинг Қўйлиққа яқин соҳилидан топишди. Кўйлаги темирга илиниб қолган экан.

Эл-юрт олдида шарманда бўлишдан, кўпчиликнинг ғазабидан қўрқдими, холаси Ойша биби зўрма-зўраки бўлса-да, тиззасига шапатилаб-шапатилаб йиғлади.

Салим дурадгор ердан бош кўтармай, уззукун сукут сақлади.

Бахтиёр эса…

У Ҳалимани қабрга қўйишаётган маҳал бошқа бир қизни қўлтиқлаганча шаҳар айланарди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 419 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz