Пешин танаффусида марказда айланиб юрганимда ерда ётган ҳамёнга кўзим тушди. Ичда анчагина пул бор эди. Тағин эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳам бор эди. Шайтон: "Пулни ол” дея васвасага бошлади, лекин шу бугунгача оғзимдан ҳаром луқма ўтмаганди. Ҳамённи олиб полиция идораси йўлини тутдим. Эгаси топилди, келсин дея мени ҳам куттидирлар. Мактабга ҳам кечикдим. Ҳамён эгаси гавдаси баққуват, шоп мўйловли бири экан. Ҳамёнини топганидан хурсанд бўлиш ўрнига, юз-кўзида ғазаб ифодаси бор эди. — Пулнинг қолгани қаерда?!- дея бақирди. Қўрқиб кетдим. Чўнтагимда тушликда егулик олиш учун онам берган бир лира бор эди. Ўша пайтларда бу пул мен учун ката маблағ эди, тўртта симит (тешиккулча) олардим бу пулга. "Пулимни ўғирлабди, бунга яхшигина сабоқ бериш керак” дея шопмўйлов қўлимдан пулни олди. Мен буткул ўзимни йўқотиб қўйдим. "Амаки, у менинг мактабда ейиш учун онам берган харжлик” дейиш учун оғиз жуфтлагандим: — Ўчир, овозингни, ўғри! Пулнинг қолгани қаерда?!- дея бақириб кетди. — Қанақа пул? Нималар деяпсиз?- дедим ва бир бола қўрққанидан қиладиган ишни қилиб, йиғлай бошладим. — Буни қара, тағин йиғлайди-я! Йиғлашини қара буни! Ўғирликни қилишга қилиб, йиғлашга тушяпти!- дея бақира бошлади. Қўрқувдан ўзимни йўқотиб қўйдим. Гапиришга ҳам кучим етмасди. Индамай қолдим. Қўлимдан бошқа ҳеч нарса келмаслигини билиб… Бир соатдан ортиқ у ерда қолиб кетдим. Ўқиш тугаш арафасида эди. Ўқувчи ташиш автобусига кеч қолсам, 10 километр пиёда юриюб, қишлоққа етиб боришим креак эди. Ёлвориб-ялиниб кетишга рухсат беришини сўрадим. Полиция амири инсофли одам экан, — Қаранг, бола шўрлик пулни олгани йўқ. Пулни олса ўзи ҳамённи бу ерга олиб келармиид?!- дея одамни зўрға кўндирди. Полиция идорасидан чиққанимда худди 70 йилдан бери қамоқда ётган одамдай эдим, мактабга қараб югурдим. Дарслар тугаётган эди. Мудирдан яхшигина танбеҳ бериб, мени эшитмасдан жазолади. Кейин дарсга киришимга рухсат берди. Синфга кирдим, оёқларим қалтирар эди. Ўрнимга ўтирдиму бўлиб ўтган воқеани ўйлай бошладим. Ҳолбуки, яхшилик қилдим деб ўйладим, лекин нега бундай бўлди? Бу воқеадан кейин бироз вақт зтди. Яна пешин танаффусида марказда юргандим. Пешин намозини адо этдим. Пешин намозидан кейин жаноза намози бор экан, отам "Қачон жаноза намозига дуч келсанг, албатта жамоатга қўшил” дердилар. Хуллас, намозни адо этдик. Ўша полиция маъмури мени узоқдан кўрди, ёнига чақирди. Уни кўриб қўрқдим, қочсамми, деб ҳам ўйладим.Энди полициячини кўрганда ўз-ўзидан қўл-оёғим титрайдиган бўлиб қолганди, нима бўлса ҳам мажбур ёнига бордим. Ака, менинг айбим йўқ,- дедим… Тинч бўл, биламан ўзим ҳам,- деди.- Ҳозир кимнинг жанозасини ўқидик, биласанми? Сен ҳамёнини топган одамнинг жанозаси ўқилди. Қаҳва ичаётганида, нафаси тиқилиб ўлиб қолибди. Уни анчадан бери танийман, илча (туман)нинг обрўли кишиларидан эди. Лекин бироз терс одам эди. Сен унинг ҳамёнини топганингда, унда пул кам чиқди. У сен олгансан деб ўйлади. Дегани деган одам. Осонгина гапга тушунмайди. Шунинг учун сенга у ўша кун қаттиқ гаплар гапирди. Лекин мен олмагандим, қасам ичаман,- дедим. Биламан,- деди жилмайиб. Кейин хотини қўнғироқ қилиб айтди, пулни жакетинин7г чўнтагида унутган экан.Сени бекорга хафа қилганимиз қолди… Узолқларга қараб қолдим ўша пайтларда. Жаҳлим чиқмади, оқланган бир айбдор каби ўзимни ҳис қилдим. Мен айбсиз эдим ва буни маъмур бей ҳам биларди. Аскар салом бериб ёнидан узоқлашдим. Мактабга қараб йўналгандим, таъзияли уйнинг яқинларидан экан шекилли, икки кишининг суҳбати қулоғимга чалинди:Ўлимли дунё, деганлари шу экан-да… Ажалнинг қачон келиши билинмайди. Ҳайҳотдай денгизга чўкиб ўлмайди-да, бир лиралик қаҳвадан тиқилиб ўлади одам. "Бир лира” сўзи қулоғимдан узоқлашмади.Ўз-ўзимдан сўрадим: "У қаҳванинг пулини менинг чўнтагимдан зўравонлик билан олган харжлигим билан тўлармиди? Йаа, Роббим,дедим,бир етимнинг бир лиралик ҳақини унутмаган Аллоҳим! Сен бизни ҳаромдан асрагин! Золим бўлиб қолишдан сенга сиғинаман! Мен золим бўлишдан кўра, мазлум бўлишга розиман!.. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|