Айни кунларда ҳаётимизда учраётган шов-шувли воқеаларнинг асосий қисми ер билан боғлиқ муаммолар ва тушунмовчиликлар билан боғлиқ эканлиги кузатилмоқда. Шу боис депутатлар, Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси вакиллари қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни иккиламчи ижарага беришга қаратилган қонунчиликни ривожлантириш таклифини илгари сўришмоқда. Зеро, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмаслиги белгиланган. Яъни улар фуқароларга вақтинчалик ва мавсумий экин экиб, фойдаланиш учун ижарага бериш ҳуқуқидан маҳрум эдилар. Бу албатта қишлоқ хўжалик ерларидан самарали фойдаланишга ҳамда ердан унумли фойдаланиб даромадни кўпайтиришга ва солиқ тушумини кўпайишига тўсқинлик қилар эди. Бугун "Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини ривожлантириш ва ердан самарали фойдаланиш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. – Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ваколатини кенгайтириш ва ижара ҳуқуқий муносабатларида эркин фаолият юритиш тизимини такомиллаштиришни давр талаби, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Ҳаитов. – Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, "Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, "Ўрмон тўғрисида”ги, "Яйловлар тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари узоқ муддатли ер ижара шартномаси асосида ижарага олган ерларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда вақтинчалик фойдаланишга, иккиламчи ижарага бир йил муддатга шартнома асосида беришга рухсат берилмоқда. Бу билан амалдаги қонунчиликдаги иккиламчи ижарага бериш тақиқланиши тўғрисидаги чеклов олиб ташланмоқда.
Бу албатта, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ердан унумли фойдаланишида иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини ошириши, уларнинг ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиши, илғор илм-фан ютуқлари негизида замонавий хорижий тажрибаларни кенг жорий этиши ва қишлоқда хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил қилишида имконият яратади. Давра суҳбатида ердан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолини ердан янада самарали фойдаланиши, ўрмон ва яйлов ерларини ижарага бериш механизмларини яратиш масалалари бўйича аниқ таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунга кўра, ер участкаларини ижарага бериш шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши шартлиги, инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида уч йилдан қирқ тўққиз йилгача бўлган муддатга берилиши каби янги ҳуқуқий нормалар қонун лойиҳасига киритилмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|