TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Екатеринбургда уч полициячи аёл кишининг номусига тегди. Хўш, кейин-чи?..
Шу йил 18 августда ярим кечаси хизмат бурчини ўтаётган уч нафар полициячи 21 ёшли аёлни мажбуран хизмат машинасига ўтқазиб, навбати билан номусига теккан. Кейин эса ҳеч нарса бўлмагандек, аёлни қўйиб юборишган-у, йўлида давом этган. Бироқ 1997 йили туғилган бу аёл дарҳол полициячиларнинг устидан тегишли жойга хабар берди. Полициячиларни Россия ички ишлар вазирлигига қарашли шахсий таркиб хавфсизлик бошқармасининг Екатеринбург бўлими ходимлари қўлга олди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Вазирликнинг расмий вакиласи Ирина Волк уччала полициячи ҳам қўлга олингани, полициядан ҳайдалгани, тез орада жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида маълумот тарқатганди. Қарангки, суд уларни икки ойгина муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор қабул қилибди. Ички ишлар вазирлигидагиларнинг айтишича, полициячилар номусини булғаган аёл аслида фоҳиша экан.