Дилафрўз (исмлар ўзгартирилган) фарзандлари Ҳакима билан Нозимни олиб онасини кўргани келди. Кекса, бетоб онаси олдида бироз ўтиргач, Нозимни шу ердаги бешикка белади, қизчасига кўз-қулоқ бўлишини тайинлаб, ҳовлига чиқди.
Келини Маърифат иккови қўшни бўлиб турадиган акаси Турсуннинг ҳовлисига булғор қалампири теришга ўтишди. Шу пайт акасининг уйида Шарофатни кўриб қолишди. «Нима қилиб ўтирибсиз бу ерда? Чиқинг уйдан», – деди уларнинг жаҳли чиқиб.
– Бор, акангни топиб кел, – деди Шарофат ғулдираб. – Уйдан кетинг, мана маҳалладан келишаяпти. Бўлмаса ўзлари чиқаришади, – дейишди улар Шарофатни қўрқитмоқчи бўлиб. – Э, ўзим бораман маҳаллангга, – деб Шарофат кўчага чиқди.
Унинг ортидан чиққан Дилафрўз билан келини маҳаллада маслаҳатчи бўлиб ишловчи Зуҳра опани кўриб қолди. Улар бўлган воқеа ҳақида гапириб, «шу аёл билан бир гаплашиб қўйинг, биз билан бирга юринг» дейишди. «Гаплашаман, ҳозир мактабдаги тадбирга шошаётгандим», – деб Зуҳра йўлида давом этди.
Бу пайтда Шарофат Турсуннинг онасининг уйига келишга улгурганди. У ошхонага кириб пичоқ олиб чиқди. Жаҳли чиқиб ақли кетган Шарофат нафақат аёл, она номига, балки онгли мавжудотга хос бўлмаган қабиҳ жиноятни содир қилди.
У эндигина дунёга келган, ҳали она сути-ю бешикдан бошқасини англамаган, ширин уйқудаги Нозимжоннинг умрига зомин бўлди. Кекса кампир набирасини асраб қололмади. Жажжи Ҳакима эса «укамга тегинма» деди. Ваҳшийлашиб кетган Шарофат қизчага ташланди. Пичоқ Ҳакиманинг кўксини тирнаб ўтди. Қизча ташқарига отилди. Бақириб тоғасини чақирди.
Тўпланганлар Шарофатни ушлаб қолмаганда, у яна бир гўдакнинг бошига етиши аниқ эди. Уйидан онасининг бақираётганини эшитган Дилафрўз билан келини югуриб келди.
Дилафрўз бешикдаги ўғлининг қонга беланганини кўриб юраги ёрилай деди. Нозимни бешикдан олиб, укаси билан шифохонага олиб кетди. Шифокорлар чақалоқнинг жони узилганини айтишди.
Суд тиббий экспертизаси хулосасида марҳумнинг кўкрак қафасида беш жойда санчилиб тешиб кирувчи яра, учта тешиб ўтмаган яра борлиги ёзилган. Шарофатнинг бундай шафқатсизлик қилишига нима сабаб бўлди экан деган савол туғилади.
Бир куни у телефонини созлатиш учун устага олиб борди. Шу куни бекатда Турсун билан танишиб қолди. Телефон рақамларини алмашишди. Шундан сўнг улар қўнғироқлашиб, тез-тез кўришадиган бўлишди. Шарофат ўн етти йиллик турмушини, шириндан-шакар икки фарзандини кайфу сафога алмашди. Аёллик иффатини, ор-номусини енгил-елпи ҳаётдан устун қўёлмади. Оиласининг шаъни, фарзандларининг тақдирини ўйлаб этагини йиғиштириб олишга нафси йўл бермади. Ҳар гал тумандаги ошхоналарда бирга овқатланадиган бу кимсалар спиртли ичимликни канда қилмасди.
«Ойни этак билан ёпиб бўлмайди» дейишади. Кўп ўтмай Шарофат билан Турсуннинг беномусликлари ошкор бўлди. Шарофатнинг турмуш ўртоғи Асрор уни талоқ қилди. Турмушини нопок йўлга алмашган аёл ота уйига қайтди.
Шарофат Турсун билан алоқани узмади, улар кўришиб турар, баъзан аёл Турсунникида қолиб кетарди. Бир гал Турсун уйида яшашни сўраганда «…яшаш учун шароит яратиб бер» деб бақирди. Жанжаллашиб қолишди, жаҳлига эрк берган Турсун аёлни уриб ташлади. Аёл уйига кетди, лекин кўп ўтмай яна Турсунни йўқлаб келди. Турсун улфат тополмай турганди, Шарофатнинг келгани яхши бўлди. Иккови спиртли ичимлик ичиб, маст бўлиб қолди. Кейин Турсун онасиникига боришини айтиб, чиқиб кетди. Аёл шу ерда ухлаб қолди. Уйқудан туриб, мудраб ўтирганда Дилафрўз билан Маърифатга дуч келганди.
Маънан қашшоқ, ўз ҳолига ташлаб қўйилган аёл жаҳолат ботқоғига ботиб бўлганди. Турсун билан Шарофатнинг нопок қилмишларидан бир оила жабр кўрди. Суд Шарофатни 13 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|