1. Эшак отларнинг яқин қариндоши ҳисобланади. У отдан калласи катталиги ва узун қулоқлари билан фарқланади.
2. Эшакнинг дунёда ўндан ортиқ зоти бор.
3. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, эшак отлардан ҳам олдинроқ қўлга ўргатилган. Дастлаб у қадимий мисрликлар хонадонида пайдо бўлган.
4. Эшак дунёнинг қаерига борманг, асосан юк ташиш мақсадларида фойдаланилаётганига гувоҳ бўласиз.
5. Эшак жуда қайсар ҳайвон саналади. Аммо қадимда улар алоҳида авторитетга эга бўлган. Эшакни фақат бойларгина уйида сақлаган.
6. Отлар уй ҳайвонига айлангач, эшакка бўлган талаб камайди. Узоқ вақт овқатсиз, сувсиз қолиб кетадиган бўлди.
7. Эшак аслида у қадар тез чопмайди. Лекин айрим ҳолатларда эшак соатига 70 км тезликда югурганига ҳам кўзингиз тушади.
8. Айрим давлатларда, асосан Африка қитъасида эшак сут, гўшт учун боқилади.
9. Антик даврларда эшак сути сигир ёки эчки сутидан ҳам қимматлироқ бўлган.
10. Қадимда эшак терисидан дўмбиралар ясашда кенг фойдаланишган.
11. Ёввойи эшаклар қомати ва бақувватлиги билан уй эшакларидан фарқланади. Улар асосан иқлими қуруқ мамлакатларда истиқомат қилади.
12. Эшак қариндошлик, меҳр-оқибат масаласида манаман деган ҳайвонни ҳам қувиб ўта олади. Агар бир неча километр узоқликда бошқа эшак ҳанграганини эшитиб қолса, арқонланганига қарамайди. Арқонни узиб бўлса-да, ўша ерга бориб қариндоши билан салом-алик қилади. Шундан кейингина жойига қайтади.
13. Эшак жуда қасоскор ҳайвон. Уни беҳуда калтакласангиз, барибир ўч олади.
14. Айтишларича, машҳур Клеопатра ўз даврида фақат эшак сутида чўмилган экан.
15. Маълумот беришларича, Исо пайғамбар Иерусалимга эшакда ташриф буюрган экан.
16. Эшак деган номга бу ҳайвон дастлаб Францияда эга бўлган.
17. Ўрта асрларда Францияда эшак бадавлатлик тимсоли сифатида қадрланган.
18. Агар яхшилаб боқсангиз, эшак тинмасдан бир кунда 10-12 соатлаб ишлай олади. Керак бўлса, у ўз вазнидан бир неча баробар оғирроқ юкни ҳам манзилингизга элтиб беради.
19. Эшак ўзининг жисмоний ҳолатини олдиндан ҳис этиш қобилиятига эга. Агар мазаси қочиши мумкинлигини сезса, ҳаётда ишламайди.
20. Эшак узоқ муддат сувсиз яшаб қола олади.
21. Айрим олимлар ўтказган тадқиқотлар эшак отга нисбатан ақллироқ эканини кўрсатган.
22. Ўрта асрларда Европада хиёнаткор хотин, фоҳиша, жиноятчилар албатта эшакка тескари миндирилиб одамларга кўрсатиб чиқилган.
23. Эшак ҳеч қачон овқат танламайди. Нима берсангиз, миннатдор бўлиб паққос тушираверади.
24. Эшак туёқлари ўнқир-чўнқир, тошлоқ жойларда юриш учун мослашган. Уларга тақа қоқиш шарт эмас.
25. Яхши парвариш қилинган эшак уй шароитида 30 йилгача умр кўради. Баъзи маълумотларда 47 йил яшаган эшаклар ҳам қайд этиб ўтилган.
26. Эшак Америкадаги демократлар партиясининг тимсоли ҳисобланади.
27. Урғочи эшакнинг ҳомиладорлик даври 12-14 ой давом этади. Урғочи асосан битта ҳўтикчани дунёга келтиради. Олти ойгача фақат ўзининг сути билан боқади.
28. Эгаси яхши парвариш қилса, эшак ҳеч қачон унга қарши иш тутмайди. Ҳар бир буйруғини адо этади. Зарурат туғилса, ўзи яшайдиган уйни ит, бўрилардан ҳам қаттиқ туриб ҳимоя қилади.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|