Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 12 май куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотопостлар жойлади.
«Хафа бўлиш йўқ» кўрсатуви бошловчиси Аброр Бахтиёрович сериал суратга олиши бўйича мухлисларининг танқидий ва салбий фикрларига муносабат билдириб, уларни қўллаб-қувватлашга чорлади.
Хонанда Лола Instagram саҳифасига янги сурат жойлаб, ҳаётининг ҳар кунини мазмунга тўлдирувчи ҳолат ҳақида ёзиб қолдирди.
Чеченистон халқ артисти Сан Жай қизи Афина билан позитив видеолавҳа тайёрлаб саҳифасига жойлади.
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов мухлисларнинг «Илҳақ» фильми ҳақидаги хатларини ўқиб улгурмаётгани ва илиқ фикрлардан эсанкираб қолаётгани ҳақида ёзиб қолдирди.
Хонанда Руҳшона карантинда сочини қайси ранга бўяш борасида мухлисларидан маслаҳат сўради.
«Браво» жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова карантинда семириб, қорин чиқиб кетмаслиги борасида ҳазил видеолавҳа тайёрлаб, саҳифасига жойлади.
The cover up лойиҳаси билан машҳурликка эришган хонанда Афруза ифторликдан сўнг нима билан бандлиги ҳақида видеопост жойлади.