Бир аёл гўшт фабрикасида ишлар эди. Бир куни, иш кунининг охирида у бир нарсани текшириш учун музлатгич хонаси ичига кирди, лекин эшик тасодифан ёпилиб, аёл ичкаридан қулфланиб қолди.
Аёл қичқирди ва бор кучи билан эшикни тақилатди – аммо ҳеч бири натижа бермади – ҳеч ким уни эшитмади. Ишчиларнинг кўплари аллақачон чиқиб кетган ва музатгич хонада нима содир бўлишини ташқаридан ҳеч ким эшитмас эди.
Беш соатдан сўнг, ўлим муқаррар эди, бироқ завод қоровули эшикни очди ва аёл ўша куни мўжиза туфайли ўлимдан қутулиб қолди.
Кейинчалик аёл қоровулдан, нима учун музлатгични текширишга қарор қилганини, чунки бу унинг масъулияти эмаслигини сўради.
Қоровул шундай деб жавоб берди: "Мен бу заводда 35 йилдан бери ишлайман, юзлаб одамлар ҳар куни келишади ва кетадилар, аммо сиз эрталаб мен билан саломлашасиз ва иш кунининг охирида хайрлашиб кетадиган ягона инсонсиз. Кўпчилик мени кўрмагандек ўтиб кетади…
Бугун мен томондан ўтиб кетганингиздек, сиз ҳар доимгидек, менга: "Салом” дедингиз. Ишдан сўнг, мен сизнинг "хайр, эртага кўришгунча” деган гапингизни эшитмадим ва сиз завод ҳудудидан чиқиб кетаётганингизни кўрмадим. Мен фабрикани текшириб чиқишга қарор қилдим. Мен сизнинг ҳар кунги "салом” ва "хайр” деган сўзларингизга ўрганиб қолган эканман, чунки шу сўзлар менинг кимгадир кераклигимни эслатиб туради. Бугун сизнинг хйрлашгангизни эшитмадим, мен бирор нарса содир бўлган деб ўйладим. Шунинг учун, мен сизни ҳар ердан зладим”.
Камтар бўлинг, атрофдагиларингизни севинг ва ҳурмат қилинг.
Ахир биз эртага нима бўлишини ҳеч қачон билмаймиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|