Ҳамма инсонлар ҳам кексаяди. Бу табиат қонуни. Аммо қарилик доим ҳам: тинимсиз оғриб турувчи мункиллаган тана эмас, балки қалб ҳолати ҳам ҳисобланади. Бу кўнгил ҳолати биологик ёшга боғлиқ бўлмаслиги хам, 20 ёшга кириб қариган таналарни учратиш мумкин. Кўнгил қари бўлса – тана ҳам унга мослашиб олади.
Эрта қариш: сабаблари ва белгилари
Паспортда кўрсатилган ёшдан ташқари ҳар бир инсон учун шахсий кексайиш темпи –биологик ёши мавжуд. Олимлар айрим инсонларни эрта қариши, айримларини эса узоқ вақтгача навқирон қолишини аллақачон аниқлаб улгуришган. Қариш тезлигига генетик сабаблардан ташқари – стресс ҳолатлари миқдори ва унинг натижасида келиб чиққан ташқи дунёга бўлган носоғлом реакциялар таъсир этади. Эрта қаришда эмоционал куйишнинг барча белгилари: ипохондрия, хавотирлик ва истерияга мойилликни кузатиш мумкин.
Бошқача айтганда, сизнинг атрофингизда сал нарсага бақириб, оёқларини депсинадиган инсон бўлса – билингки бу «эрта қариган одам» ҳисобланади. Қизиқ жойи бундай инсонлар оз эмас.
38% россияликларнинг биологик ёши паспорт ёшига нисбатан 7-9 ёшга катта. Уларнинг кўпчилиги вазни оғирлиги, тез-тез оғриши ва заифлиги билан ажралиб туради. Олимлар «эрта қариш» сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишиб, ҳаёт тарзининг бевосита таъсири борлигига эътибор қаратишди. «Ёш қарилар» одатда кам етарли маълумотга эга эмаслиги, кам пул ишлаб топиши, коммунал уйларда яшаши, ёмон овқатланиши, кам ҳаракатланиши ва ўз ишини кўра олмаслиги билан ажралиб туриши аниқланди.
Хулоса, эрта қаришнинг ҳаётдан қониқиш даражаси билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги бор. Эрта қаришнинг бошқа сабабларига қуйидагилар киради:
1. Ҳаётдан норозилик; 2. Ҳаракатчанлигини камлиги; 3. Ақлий ривожланишдан (ўқишдан) ортда қолиши; 4. Ўқиш ва илм олишдан тўхтаб қолиш
Эрта қаримаслик учун нима қилиш керак?
1. Камроқ ейиш ва кўпроқ ҳаракатланиш керак
Кўпчиликка маълум Япония давлати узоқ умр кўрувчи инсонлар билан донг таратган. Бу ерда инсонларнинг ўртача умри 83,91 ёшни ташкил қилади. Шунга яқин кўрсаткичлар Скандинавия мамлакатлари ва Францияга хам тегишли.
Бу мамлакатларнинг барида овқатланиш рациони ўзига хос: Япония ва Скандинавияда кўп миқдорда денгиз махсулотлари истеъмол қилинади, Францияда эса овқатни оз-оз миқдорда ва шошилмасдан ейишга одатланишган. Японияда семиз инсонлар сони бор йўғи 3% ни ташкил этади. Скандинавияда 70% ахоли спорт билан шуғулланади.
Узоқ яшовчиларни сўраб суриштиришганда, улар енгил овқатланишганини, кўп ишлашганини таъкидлашади.
2. Ўқишни давом эттириш керак
Инсоният туғилгандан бошлаб дунёни ўрганишга киришади, ўзи учун янгиликларни ихтиро қилади. Ўттиз ёшларга келиб эса кўпчилик инсонларда ҳаёт учун нима керак бўлса барча нарсани ўрганиб олгандай ҳиссиёт туғилади. Мутахассисликка эга бўлгач ўқиш-изланиш иккинчи планга ўтади. Шундан бошлаб қариш бошланади «Инсон изланишдан тўхтаса – қариш босқичига ўтган бўлади» деб ёзади А,А.Зиновьев.
3. Ҳаётдан завқланиш керак
Карл Май 1860 йилларда Кавказ томонларда саёхат қилиб, бу ерда узоқ умр кўрувчилар кўпчиликни ташкил этишига эътибор қаратган. Кўплаб таниш-билиш, қариндош-уруғчилик, қўни-қўшничилик, бир-бирини қўллаб қувватлаш, илиқ муносабатлар – буларнинг бари қўрқувни йўқотади, ёлғизлик, тушкунлик, ғамгинлик ва депрессив кайфиятни олдини олади. Бундан чиқди – энг асосийси – психологик комфорт ва ҳаётдан завқланиш ҳисобланади. Энг кўп чекувчи мамлакат саналсада илиқ оилавий муносабатлар италияликларга ҳам узоқ умр кўришга ёрдам беради. бу ерда инсонлар ўртача 77 ёшгача яшайди. Кубаликлардаги ҳаётга бўлган иштиёқ, оптимизм ва ҳаётдан завқланиш бу мамлакат аҳолисини ҳам узоқ умр кўрувчиар қаторига қўшади (76 ёш).
Сўнгги сўз ўрнида биологик ёшни аниқлаш методикасини ишлаб чиққан профессор Людмила Белозерова сўзларини келтирамиз: «Моддий фаровонлик ёшликни чўзиш ва ҳаётга бўлган муносабатларда муҳим роль ўйнайди. Секин қарийдиган инсонлар одатда кўп ҳаракатланишади, иштиёқ билан меҳнат қилишади, тўғри келган нарсани оз-оздан ейишади, ҳаётга нисбатан оптимистик руҳда бўлишади, атрофдагиларни дўстона муносабата бўлишади». Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|