TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ЭРОНДА БИР АЁЛ ҲИЖОБДА ЮРИШДАН БОШ ТОРТГАНИ УЧУН 23 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ…
Ҳозирги пайтда Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳуқуқшунослари Эрон ҳукуматидан ҳижобда юришдан бош тортгани учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган аёллар озод этилишини талаб қилмоқда. Уларнинг айтишича, кейинги пайтларда Эрон ҳукумати ҳижобда юришдан бош тортишни ҳам мамлакат хавфсизлигига раҳна солиш дея ҳисобламоқда.
Масалан, шу йил апрел ойида Теҳрон метрополитенида уч аёл қўлга олинган. Улар ҳижобсиз ҳолатда Халқаро хотин қизлар байрами арафасида ўткинчиларга гул тақдим этаётганини кимдир видеога олган-у, полицияга етказган. Полиция барчаларини апрел ойида қўлга олди. Уччала аёл ҳам ҳижобга киришдан бош тортганлик, давлатга қарши ташвиқот билан шуғулланганлик, фоҳишаликни тарғиб қилишда айбланди. Бири 23 йил, қолган икки аёл 16 йилданга қамалди.
Бу ҳам ҳаммаси эмас. Уч аёл қўлга олингач, бир неча ҳафта изсиз ғойиб бўлди. Кейин яна пайдо бўлди. Судда эса адвокатларга уларни ҳимоя қилиш қатъиян тақиқлаб қўйилди.
Агар 2018 йилдан ҳисобланадиган бўлса, ҳижобда юришни истамагани учун жами 32 нафар аёл қўлга олинган. Уларнинг ўндан ортиғи узоқ муддатларга қамалди.