TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ЭРОН АМЕРИКАГА ЯНА ҲУЖУМ ЙЎЛЛАЙДИ. БУНИСИ ШАФҚАТСИЗ КЕЧАДИ…
Эрон Ислом республикаси инқилоб қўриқчилари Корпуси қўмондонлиги яқинда Американинг Ироқдаги ҳарбий базаларига уюштирилган ракета ҳужумларига қайта тўхталиб, бу ҳали бошланиши эканини айтиб ўтди. Кейинги ҳужумлар шафқатсиз кечади. Албатта, ҳаммаси Америка ўзини қандай тутишига боғлиқ.
Эрон ҳукумат раҳбарларининг айтишича, Америка ҳарбий базаларига олис масофадаги нишонни уришга мўлжалланган «Зульфикар» ва «Qiam» баллистик ракеталари учирилган. Эрон телеканалида қайд этилишига кўра, ҳужумлар натижасида 80 дан зиёд Америка аскари ўлим топган. Бир нечта самолётлар йўқ қилинган. Бироқ Америка президенти Дональд Трамп халқига қилган мурожаатида Эрон ҳужумлари оқибатида қурбонлар бўлмагани, ҳарбий базалар ҳам деярли жабр кўрмаганини айтганди.
Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамийнинг гапига қараганда, навбатдаги ҳужумлар Америка ичкарисига йўлланади. Албатта, Америка ўзини қандай тутишига қараб бир тўхтамга келинади. Эрон тарафининг асосий талаби шуки, Америка ва бу давлат етакчилигидаги коалиция қўшинлари Яқин Шарқни тарк этиши лозим. Акс ҳолда ракета ҳужумлари тўғридан-тўғри Вашингтонга йўлланади.