— Анча йиллардан буён шифокор бўлиб ишлайман. Қабулимга турли тоифадаги беморлар келишади, баъзиларининг касалига ҳатто ўзим ҳам тушунмайман. Ана шундай воқеалардан бирини ҳикоя қилиб бермоқчиман.
Иш вақти тугаши арафасида бир эркак аёли билан ташриф буюрди. Рости, ўша куни жуда чарчашимга қарамасдан, қабулимдаги кишининг гапларини жон қулоғим билан эшитдим. Қаршимда ўтирган эркакнинг муаммоси аёлининг кўп йилдан буён ғалати дард билан хасталанганида эди. Эркакнинг айтишича, янги оила қурган пайтларида арзимаган гап-сўзларни деб юрагини ушлаб, бир неча кунгача касал бўлиб қолган, шифокорга кўринганида эса тахикардия ташхисини қўйишган. Шу-шу эркак овозини сал баландлатса, ишда ушланиб қолса, дўстлари билан узоқроқ қолиб кетса, рафиқасининг тоби бўлмай қолаверган. Ўтган ҳафтада иш юзасидан кечки 11 гача ушланиб қолган ва аёлининг ваҳимали қўнғироғидан сўнг уйга ошиққан. Телефонда овози базўр эшитилган аёлининг тоби ўзи ўйлаганчалик қўрқинчли эмаслигини кўриб, жаҳли чиққан. Шундай бўлишига қарамасдан, аёлини зудлик билан шифохонага олиб борган. Турли текширувлардан ўтгач эса аёли соппа-соғ эканлиги, тахикардия — юракнинг меъёридан тез уриши ҳар кимда кузатилиши мумкинлиги, бу ҳодиса кўп ҳам ваҳимали эмаслиги маълум бўлган. Ўн йилдан буён ўзидаги дард билан турмуш ўртоғини қўрқитиб келган аёлга нисбатан эрда ишонч қолмагани, бу ҳолат ҳатто ажримгача етиб келганини қандай касаллик симптоми деб аташ мумкин, ҳайронман…
Эркак гапини тугатгач, бугундан бошлаб аёлига нисбатан муносабатини ўзгартириши лозимлигини маслаҳат бердим.
Икки ҳафтадан сўнг ҳалиги эркак тағин қабулимга келиб: «Маслаҳатингиз иш берди, бир-икки марта қўнғироқларига жавоб бермай, ўзини касалга солишларини эътиборсиз қолдиргандим, ўзгарди. Ҳаммаси яхши!» — деди.
Соғлиқдаги муаммолар билан эркакни манипуляция қилиш азал-азалдан мавжуд ҳийлалардан бири. Аммо бу усул ҳамиша ҳам иш беравермайди. Қолаверса, қишин-ёзин боши касалдан чиқмайдиган аёл билан яшаш эркакни ҳам бездириши мумкин.
Ҳа, тўғри тушундингиз, жуфтингизга таъсир ўтказишни истасангиз, қўрқитиш ёки саросимага солиш каби усуллардан фойдаланманг. Яхшиси, меҳр-муҳаббатингизни шундай намоён этингки, ғамхўрлигингизга муносиб жавоб қайтаролмаганида ўзидан хижолат бўлсин. Мана буни ҳақиқий ғалаба дейиш мумкин. Бу билан чиндан ҳам безовталигингиз бўлса, билдирманг демоқчи эмасман! Агар ҳақиқатан ҳам, соғлиғингизда бирор ўзгариш бўлса, бу ҳақида жуфтингиз билиши шарт. Бироқ ёлғондан ўйлаб топилган бош оғриқлари, юрак санчиқлари ёхуд яна бошқаларига юзланманг. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|