Хонанда Лола Йўлдошева Instagram’даги саҳифасида обуначиларининг эркаклар ҳақидаги саволларига кескин жавоб қайтарди.
«Хайрли тонг! Қизлар, кечаги мулоқотимиздан кейин жуда хафа бўлиб кетдим. Саволларингизнинг ярмидан кўпи қайси мавзуда эканлигини биласизми? Эрим мени камситаётган бўлса нима қилиш керак? Эримни яхши кўрмасам, у ҳам менга бефарқ бўлса нима қилиш керак? Эрим менга қўл кўтарса нима қилиш керак? Эрим ўқишга ва ишлашга рухсат бермаса нима қилиш керак? Азизларим, бу каби муҳим мавзуларда маслаҳатлар бериш учун руҳшунос эмасман, Далай-лама ҳам эмасман, бироқ сизларнинг хабарларингизни ўқиш мен учун оғриқли.
Аллоҳ томонидан туҳфа қилинган Ягона ҳаётингизни қайси пайтгача ортга сурмоқчисиз? Ахир онангиз шу учун сизни асраб, бағрида ўстириб, кечалари нафас олишингизга қулоқ тутиб ухламай чиққанми? Сизнинг ҳаётингиз — бу инъом. Сиз эса уни ўзингизни камситишлари ва алдашларига йўл қўйиб сарфламоқдасиз.
Бу қурбонликлар кимга керак? Бизнинг тарбиямиз кўпчилигимизнинг тақдиримизга ёмон таъсир қилган. Бу хатоларни ҳеч бўлмаганда қизларингиз билан такрорламанг. Бахтли онаси улар учун ўрнак бўлсин. Эр — золим одам ёки диктатор эмас. Сизнинг хўжангиз ҳам эмас. Турмуш ўртоғингиз сизнинг дўстингиз, ҳамкорингиз, фарзандларингизни отаси, севимли ва энг яқин инсонингиз. Сизнинг фикрлашингиз ёки ҳаётингизни ўзгартира олмайман. Ўзингизни қадрлаш фақат ўз қўлингизда ва ёлғиз ўзингиз қандай ҳаётга лойиқ эканлигингизни ҳал этасиз… Ортиқча гапириб юборган бўлсам, узр сўрайман… Сизни қучаман…», — деб ёзди хонанда саҳифасида. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot press24.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|