Яхшилаб ўйлаб кўрсам, мум тишлаб индамай чидашимга сабаблар кўп.
Энг биринчиси — бу менталитет. Мен қўрқоқман. Одамларнинг кўзида "ажрашган, эри йўқ” деган номдан қўрқдим, ҳозир ҳам қўрқаман. Бизнинг жамият шунақа қўрқоқ аёллардан иборат. Қўрқоқ, ҳар қандай муомалани кўтарадиган аёллар тўдаси. Мен эса ўшалардан бириман.
"Болангни отасиз қиласан, ичганда гапирма, урганда бақирма” — бу гапларни ҳар куни эшитаман. Ҳаётимини ўзгартириш учун ё ўлиш ёки миямни алмаштиришим керак, негаки бу тушунчалар қонимга сингиб кетган.Бу тўдадан чиқмоқчи бўлсам, мени тошбўрон қилишади.
Қайнонам ҳатто эри кўкрагига пичоқ санчиб олган дугонаси эрини кечириб яшаётганини мисол қиладилар. Шундай аёлнинг ўғлидан нима кутушим мумкин. Эрим йирик корхона раҳбари, унинг ичганда иблисга айланиб, уйдагиларга озор беришига ҳеч ким ишонмайди.
Мен ҳеч қандай йўл кўрмаяпман. Болаларим отасиз ўсиб, ўғилларимга келин, қизимга куёв чиқмаслигини ўйлайдиган қўрқоқ аёллар тўдаси вакилиман, холос… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|