Сентябрь ойининг охирида Тошкент катта профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади.
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакилларининг GoSport нашрига маълум қилишича, 29 сентябрь куни бўлиб ўтадиган мазкур кечада профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 KO) ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Шунингдек, мазкур бокс оқшомида бешта вазн тоифасида кўп карра чемпион афсонавий Рой Жонс (66-9, 47 КО) ҳам фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик юлдуз боксчилар Фазлиддин Ғойибназаров (7-1, 4 КО), Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО), Улуғбек Ҳақбердиев (6-0, 4 КО), Санжар Турсунов (1-0, 1 КО) Жамшидбек Нажмиддинов (13-1, 10 КО) ва бошқа бир қатор боксчилар рингга чиқиши кутилмоқда.