Master Lu бенчмарки смартфонларнинг нафақат самарадорлигини, балки қўшимча маълумотларни ҳам бериб бориши билан эътиборга лойиқ.
Master Lu энди турли смартфонларнинг қизиб кетиши бўйича рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Nokia X7 2018 ва Xiaomi Mi 6X энг «қайноқ» моделлар бўлиб чиқди.
Бунда қадимий бренд вакили энг юқори – 40,16 даражагача қизиши билан рекорд ўрнатди. «Хитойча Apple» маҳсулоти эса кун давомида қайд этилган ўртача ҳароратининг юқорилиги (36,41 даража) билан «қайноқ рейтинг» етакчиси бўлди. Шунингдек, энг «қизиққон» смартфонлар рўйхатига яна Nokia X71, Sony Xperia XZ2, Xiaomi Black Shark Helo, Nokia 7 Plus ҳамда Meizu Note 9 моделлари ҳам кирган.
Бу борада энг яхши, яъни қизиш даражаси паст бўлган смартфон эса Vivo Y81s бўлиб чиқди – 30,35 даража. Умуман, «совуққон» смартфонлар ўнлигидан Vivo компаниясининг энг кўп – тўртта модели ўрин олган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|