Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 7 январь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35000 сўмдан 57000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштдан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (35000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).
Қўй гўшти 38000 сўмдан 68000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (38 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (68 000)сўмдан кузатилди.
Картошка 1600 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1600 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 200 сўмдан 4000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да (1200) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» да кузатилди (4000 сўм).
Сабзи 800 сўмдан 4500 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (800) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4 500) сўмдан кузатилди.
Тухум 6500 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (6500 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (12 000 сўм).
Гуруч 3800 сўмдан 18000 сўмгача (кг)
Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (3800 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (18000 сўм).
Ўсимлик ёғи 8400 сўмдан 13500 сўмгача (1 л.)
Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8 400) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (13 500) сўмдан кузатилди.
Шакар 5200 сўмдан 6500 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 200) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (6 500) сўмдан кузатилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|