Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин.
Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.
Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:
Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).
Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм – 4 800 000 сўм)
Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармони) Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|