TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Энди сиз йўқлигингизда смартфонингизни ким олганини кўришингиз мумкин!
Смартфонингизни код-парол ёки
бармоқ изи сканери билан ҳимоялашга одатланмаганмисиз? Бирор жойда
қолдириб кетиб, қайтиб келгунингизгача, ёки масалан, ухаётганингизда уни
кимдир очиб кўрган, дея шубҳаланасизми? Унда сизга шунақа вазиятларда
асқотувчи бир дастур билан танишинг.
Android-смартфонлар учун ишлаб чиқилган ушбу илова айнан «Телефонимни ким олган», яъни «Кто брал мой телефон» деб номланган. Унинг ишлаши ҳар гал смартфон блокдан чиқарилганида олд камера орқали суратга олишга асосланган. [ИЛОВАНИ ЮКЛАШ]
Дастурнинг ўзига хосликлари:
1. Илова ишга туширилиши биланоқ унинг ишлаш принципи ҳақида лўндагина маълумот берилади.
2.
Ундан фойдалана бошлаш учун бош менюдаги биринчи банд – «Экранни
блокдан чиқариш мониторинги» («Мониторинг разблокировки экрана»)
опциясини ёқиб қўйиш кифоя.
3. Шуни ёқиб қўйгач, илова ишга тушади, уни ўчириб қўйсангиз ҳам фон режимида мониторингни олиб бораверади.
Энди
сиз йўқлигингизда ёнингиздагилардан кимдир телефонингизни олиб
кавлаштирса, буни тегишли сурат орқали аниқлай оласиз. Смартфон олд
камераси орқали туширилган ушбу расмлар махсус папкада сақланади ва
уларни «Телефонимни ким олган» дастури орқали кириб кўришингиз мумкин.
Бошқалар кўра олмаслиги учун илованинг ўзини парол билан ҳимоялаш
функцияси ҳам бор.