Вазирлар маҳкамасининг айрим қарорларига қўшимча киритилиш мумкин. Хусусан, 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида белигаланган чакана савдо билан боғлиқ қоида 4-2 кичик банд билан тўлдирилади:
"4-2. Товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) ер ости йўлларида, кўприкларда, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”;
189-банд (Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилади:
"товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) тақиқланган жойларда сотиш”.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 13-банди (Бозор ҳудудида қуйидагилар тақиқланади) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилади:
"товарлар (маҳсулотлар) ва хизматларни бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида, бозор ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”.
Ҳозирда қарор лойиҳаси муҳокама қўйилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|