"Ёшлар пресс-клуби”нинг навбатдаги сессияси "Янги Ўзбекистонни – ёшлар билан бирга қурамиз” шиори остида ички ишлар органлари жазони ижро этиш тизими фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларга бағишланди.
Унда Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, бир гуруҳ ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида соҳадаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Сессияда таъкидланишича, жазони ижро этиш колониялари ва тергов ҳибсхоналарида барча зарур шарт-шароитларга эга бўлган адвокат ва терговчилар учун 69 та алоҳида хоналар ташкил этилган. Тергов жараёни ва сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2 минг 989 та замонавий видеокузатув мосламаси ўрнатилган.
Мулоқот давомида спикерлар ахлоқан тузалишнинг энг самарали усули – маҳкумларни касбга ўргатиб, иш билан таъминлаш еканлиги, шу боис мазкур муассасаларда янги иш ўринлари яратилиб, меҳнатга лаёқатли маҳкумларнинг 88 фоизи учун меҳнат қилишига муносиб шароитлар яратилганини қайд этди. Қонунчиликка кўра, маҳкумлар ҳафтасига 40 соат ишга жалб этилади.
2020 йилнинг 1 февралидан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 679 минг 330 сўм этиб белгиланган. Шундан келиб чиқиб, маҳкумларга ҳар бир иш куни учун 26 минг 815 сўмдан иш ҳақи тўланмоқда. Бунинг натижасида меҳнат қилаётган маҳкумларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 1 миллиондан 1,5 миллион сўмгача етказилди.
Шунингдек, жазони ижро этиш бош бошқармаси ва "Ҳунарманд” уюшмаси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида «Уста-шогирд» мактабида 306 нафар «уста» маҳкумга 979 нафар «шогирд» маҳкум бириктирилиб, уларга халқ амалий санъати маҳсулотларини тайёрлаш бўйича ҳунар ўргатилмоқда.
Ҳозирга қадар «Уста-шогирд» мактабини тугатган 272 нафар маҳкумга эгаллаган мутахассислиги бўйича сертификатлар берилган.
Шу билан бирга ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш маҳкум ва маҳкума ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёшлар маркази томонидан 2019 йилнинг 1 февралида 350 нафар жазо муддатини ўтаётган ёшлар учун Республикамиздаги ЖИЕМда турли касб-ҳунар ўргатувчи тўгараклар ташкил этилган.
Республикадаги жазони ижро этиш муассасаларида жорий йил давомида 26 турдаги фан, касб-ҳунар, спорт ва чет тиллари бўйича тўгараклар ўтишни бошлаш ҳамда шу орқали йил давомида 2000 нафарга яқин жазо муддатини ўтаётган ёшларни қамраб олишга эришилди.
Жумладан, 2019 йилнинг февраль ойидан бошлаб Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 24-сонли вояга етмаганлар тарбия колониясида 8 та йўналишда фан ва чет тилларини ўргатиш бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, 97 нафар вояга етмаганлар қамраб олинди.
Шунингдек, очиқ мулоқотда 500 нафардан ортиқ талаба жазони ижро этиш муассасаларида ўз қилмишига яраша қонунда белгиланган жазосини ўтаётганлиги айтиб ўтилди.
Уларни масофадан туриб ўқитиш бўйича Ички ишлар, Aдлия, Олий ва ўрта махсус таълим, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамкорлигида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Унда Жазони ижро этишига қадар талаба бўлган шахслар учун онлайн тарзда таълим олишини давом эттириши кўзда тутилмоқда. Маҳкумлар зарур адабиётлар билан таъминланади. Лекин таҳсилни давом эттирган маҳкумлар битирув имтиҳонларини жазо муддатини ўтаб бўлганидан сўнг таълим олган олийгоҳига бориб топшириб, дипломини олиши мумкин.
Очиқ мулоқот якунида вояга етмаганлар тарбия колонияси ўқувчилари ҳақида видеоролик намойиш этилди. Улар томонидан ясалган буюмлар кўргазмаси ўтказилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|