1. Олимларнинг изланиш натижалари шуни кўрсатганки, эчки илк бор 9000 йил олдин Яқин Шарқда қўлга ўргатилган.
2. Эчки ҳайвонлар орасида сил касалига йўлиқмайдиган камчил жониворларнинг биридир.
3. Эчки қўй ва қорамол ёки бошқа жонзотларга ўхшаб яйлов танламайди. Яхшими-ёмонми, майса бўлса бас, қорнини тўйдириб кетаверади.
4. Эчки кучли совуқни ҳам, иссиқни ҳам сира қийналмасдан кўтара олади. Аммо намлик кучли бўлган иқлимга сира кўника олмайди.
5. Америкада айрим фермер хўжаликлари шайтонлашга мойил эчки турини етиштиради. Улар нимадандир қўрқиб кетса, шайтонлаб ҳушини йўқотади. Бироздан кейин аста ўрнидан туриб йўлида давом этаверади.
6. Эчкининг битта эркаги 30-50 тагача урғочини бошқара билади.
7. Эчкилар уй ҳайвони сифатида бебаҳодир. Уларни севсангиз, жавобини ҳам икки ҳисса қилиб қайтаришади.
8. Эчки жуда қизиқувчан ҳайвон. Шунинг учунми, дуч келган буюмни мазасини татиб кўриш учун еб қўяди-да, кейин қийналиб юради.
9. Ангор ва Кашмир эчкиларини асосан юнги учун боқишади. Бундан ташқари уларнинг сути ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
10. Ўрта асрларда кимёгарлар эчкининг бошини олтингугурт тимсоли сифатида қадрлашган.
11. Эчкилар қайси давлатда яшаса, бир-бири билан ўша жой тилида сўзлашади. Аниқроғи, маърашида маҳаллий тилнинг акценти намоён. Масалан, Англияда яшаса, инглиз, Россияда яшаса рус, Ўзбекистонда яшаса, ўзбекча акцентга эга. Ишонмайдиганлар буни амалда текшириб кўришса ҳам зиён қилмайди.
12. Эчки сути одам организмидан радионуклидларни ҳайдаб чиқаради. Сил хасталигига чалинишдан асрайди. Олимлар тадқиқотлари шуни кўрсатганки, бир йилда 5 литр ва ундан кўпроқ эчки сути ичадиганларда сил касалига йўлиқиш хавфи нолга тенг бўлади.
13. Қадимда эчки терисидан пергамент тайёрлашган. Қоғоз ишлаб чиқарилгунча қадимгилар худди шу пергаментга ёзишган.
14. Марокаш эчкилари ўтлоқлар етишмаслигидан дарахтлар устига чиқиб барглар билан тирикчилик қилишади.
15. Америкада фақат сут бериши учун боқиладиган алоҳида эчки тури 1000 доллар туради.
16. Литва, Саудия, Россияда ҳар йили урғочи ва эркак эчкилар ўртасида алоҳида гўзаллик танлови ташкил этилади.
ЭЧКИ СУТИ ҲАҚИДА АЛОҲИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Эчки сутини одамлар эрамиздан аввалги 10 мингинчи йилларда ича бошлаган.
2. Эчки сути таркибида А, С, Е, В, Д витаминлари кўп. Бу сут таркибида кальций миқдори ҳам кўпчиликни ташкил этади.
3. Эчки сути сигир сутига нисбатан икки ҳисса ёғлироқ. Расмий маълумотларга қараганда, қадимда эчки сути билан хасталанган қора талоқни даволашган экан.
4. Эчки сути терини ёшартириш, ажинлар ва доғларни йўқ қилиш хусусиятига эга.
5. Бу сут метеоризмдан азобланувчилар учун ҳам жуда катта фойда беради. Эчки сути аллергик хасталикларга қарши кучли қурол ҳисобланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|