"Манчестер Сити” – "Реал”
ЕЧЛ 1/8 финалида ўрин олган "Этихад” ўйингоҳидаги жавоб ўйини 18 март куни ўтказилмайди. "Шаҳарликлар” расмий сайти баёнотига кўра, ушбу беллашув бошқа кунга қолдирилган.
Бунга "Реал”нинг баскетбол жамоаси ўйинчисининг коронавирусга чалингани сабаб бўлган. Мадридликларнинг баскетбол ва футбол жамоалари битта базада жойлашгани боис, футболчилар карантинга жойлаштирилган.
Аввалроқ, Ла Лига баҳслари камида 2 ҳафтага тўхтатиланди.
Шунингдек, "Ювентус” – "Лион” (илк ўйин – 0:1) жамоаларининг 17 мартдаги баҳси ҳам номаълум муддатга қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, туринликлар ҳимоячиси Даниэле Ругани кронавирусни юқтиргани боис бутун жамоа карантинга олинган.
Қолдирилган ўйинларнинг янги санаси яқин вақтлар ичида маълум бўлади.
УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси жорий мавсум баҳсларини тўхтатишни кўриб чиқмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|