Европа чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб баҳсида «Ювентус» ўз майдонида «Аякс»га мағлуб бўлиб, икки ўйин натижасига кўра мусобақани тарк этадиган бўлди. Гарчанд, туринликлар Роналдунинг бош билан урган голи эвазига олдинга ўтиб олган бўлса ҳам амстердамлик устунликни ўз томонига оғдириб, иккита гол урди ва ярим финал босқичига йўл олди. Уларнинг рақиблари эртага «Манчестер Сити» – «Тоттенҳэм» учрашувидан сўнг маълум бўлади.
«Ювентус» – «Аякс» 1:2
«Альянц Стэдиум» ўйингоҳи
Голлар: 1:0 – 28 Роналду, 1:1 – 34 ван де Бек, 1:2 – 67 де Лигт.
«Ювентус» – Шесни, Ругани, Алекс Сандро, Де Шильо (Жоау Канселу, 64), Бонуччи, Жан, Пьянич, Матюиди, Бернардески (Бентанкур, 80), Роналду, Дибала (Кин, 46).
«Аякс» – Онана, Блинд, де Лигт, Велтман, Мазрауи (Синкгравен, 11; Магальян, 82), ван де Бек, Зиеш (Хунтелар, 88), Тадич, Шене, Нерес, де Йонг.
Биринчи ўйин: 1:1 Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|