Сантехниклар Қулматвой ҳамда Гулматвойлар навбатдаги квартирадан ишни тугатиб чиқишгач, ташқарида би-ир сигарет чекиб олмоқчи бўлишди. — Қара, — деди Қулматвой шеригига. — ташқари зўр! Қушлар сайраб турибди, қуёш нур сочаяпти…
— Биласанми, нега қушлар бизнинг дўстимиз? — савол ташлади Гулматвой.
— Биламан. Улар қурт-қумурсқани ейишади.
— Нима бўпти? Қумурсқалар сенга тегишмайди-ку!
— Тўғри.
— Ана кўрдингми? Масалан, каккуни олайлик. У неча йил яшашимизни аниқ айтиб бера олади. Шунинг учун ҳам биз уни дўстимиз деймиз.
— Э, қаёқда. Дўстмас. Танишдан нарига ўтолмайди. Мана, тўтини ҳақиқий дўст дейиш мумкин. Чунки, гаплашадиган одам қолмаганда у билан бемалол лақиллашиб ўтирса бўлади.
— Тўти гаплашиши мумкин. — деди Гулматвой. — Лекин сени боплаб сўкишиям мумкин. Мана, чумчуқлар ҳақиқий дўст. Турли маталларда уларнинг номи келтирилади.
— Э, маталдан нима фойда? — лабини бурди Қулматвой. — Мен ҳақиқий дўст деб каптарларнигина айта оламан.
— Сабаб?
— Сабаби шундаки, куни кеча паркни айланиб юрсам, тепадан келиб пальтоимни ифлос қилиб кетди. Агар у шундай қилмаса, пальтоимни ювдириш ҳали вери эсимга келмасди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|