Шу кунларда ижтимоий тармоқларда электр ҳисоблагичлар алмаштирилиши муносабати билан истеъмолчилар томонидан электр шитларининг талаб даражасида эмаслиги, электр симларининг пала-партиш узиб улашлари мавжудлиги ва электр симлари авария ҳолатида эканлиги юзасидан кўплаб эътирозлар кузатилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ берган маълумотда кўп қаватли уйларнинг зинапоя (подъезд) майдончаларидаги 0,4 кВ паст кучланишли электр тармоқлари ва электр шитларининг созлиги ва хавфсизлиги учун шаҳар ёки туман электр таъминоти корхонаси эмас, "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари” (ТСЧЖ, ХУЖМШ) масъул эканлиги таъкидланмоқда. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 апрелдаги "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги 32-сонли Қонуннинг 4 боб, 28 моддасида кўп квартирали уйларнинг зинапояларидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар ширкатларнинг умумий мол-мулки ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Шерзод АБДУҲАКИМОВ, "Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг етакчи юрисконсульти:
– Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарорининг 98-бандига кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари зинапоя (подъезд) майдончаларида ўрнатилган тақдирда уларнинг сақланиши ва бутлиги учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда тасарруфида уй-жой бўлган идора, ташкилот жавоб бериши ва зинапоя (подъезд) майдончаларида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларига зарар етказилганда ёки ўғирланган тақдирда, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва идора, ташкилот уларни ўз ҳисобидан тиклаши шартлиги белгилаб қўйилган. Ушбу банднинг 2-хатбошига кўра, кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва хусусий хонадонлар ичида ўрнатилган ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши ва бутунлиги учун истеъмолчи жавоб бериши кўрсатиб ўтилган.
Мутахассиснинг айтишича, истеъмолчи томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларига тўланаётган тўловнинг маълум бир қисми кўп квартирали уйларнинг зинапоя майдончалари ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, ҳисоблагичларни сақлаш ҳамда таъмирлашга йўналтирилади. Шунга мувофиқ, кўп қаватли уйларнинг зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисоблагичлар ва электр шитлар жавобгарлиги ҳам хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари зиммасида экан.
Демак сизда кўп қаватли уйларнинг ички электр тармоқларининг носозлиги ва хавфсизлиги бўйича эътироз ҳамда шикоятлар бўлса, ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатига мурожаат қилишингиз керак. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|